Самарқанд шаҳрида 1 январь куни иккита хонадон ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Бек» МФЙ, Бобур кўчасидаги хонадонларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар соат 17:34 да келиб тушган. Воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:44 да етиб борган ва соат 18:55 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин натижасида иккита хонадоннинг тахминан 200 метр квадрат майдонда шифт ва том қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб, зарарланган. Ёнғиндан хонадонларнинг тахминан 80 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир: Намангандаги уйда эр-хотин ёниб кетди
Изоҳ (0)