Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида 2022 йилнинг декабрь ойида тайёр паловнинг ўртача нархларига оид маълумотларни эълон қилди.
Маълум қилинишича, энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 26 250 сўм бўлган. Ундан кейинги ўринлардан Самарқанд (24 667 сўм), Жиззах (22 333 сўм) вилоятлари жой олган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида — бир порцияси 15 286 сўмдан сотилган.
Барча ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган бир порция паловнинг ўртача нархлари қуйидагича бўлган:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 18 333 сўм;
- Андижон вилояти — 20 800 сўм;
- Бухоро вилояти — 21 333 сўм;
- Жиззах вилояти — 22 333 сўм;
- Қашқадарё вилояти — 20 250 сўм;
- Навоий вилояти — 19 500 сўм;
- Наманган вилояти — 15 286 сўм;
- Самарқанд вилояти — 24 667 сўм;
- Сурхондарё вилояти — 20 000 сўм;
- Сирдарё вилояти — 21 000 сўм;
- Тошкент вилояти — 21 500сўм;
- Фарғона вилояти — 18 250 сўм;
- Хоразм вилояти — 21 400 сўм;
- Тошкент шаҳри — 26 250 сўм.
Мавзуга доир: Наманганда салкам 6 тонна байрам палови тайёрланди (видео)