• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мен бу янгиликларни ўқитувчилар қандай қабул қиларкан деб ташвишланяпман» — Шавкат Мирзиёев

    Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган замонавий дарсликлар кўргазмасида иштирок этганди. «Ўзбекистон 24» телеканалида ушбу ташрифга бағишланган махсус репортаж эфирга берилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Кўрсатувда таъкидланишича, президентнинг кўргазмага келиши кутилган ташриф бўлган. Чунки бу таълим билан боғлиқ муҳим мавзу. Шу сабабли ҳамма нарсани давлат раҳбарининг шахсан ўзи кўздан кечириши керак.

    «Сифатли таълим, энди кечагидек дарс беришни замоннинг ўзи қабул қилмайди, мумкин ҳам эмас. Мактаб қуриб беришимиз шарт. Ичидаги муҳит, таълим, миллий ғурур ва ифтихоримиз нуқтаи назари сизларга боғлиқ», — дея ўқитувчиларга мурожаат қилди президент.

    Шундан сўнг давлат раҳбари кўргазма павильонига ташриф буюриб, янги авлод дарсликларини кўздан кечирган. Президент бунда асосий эътиборни ўқитувчиларнинг ўзи замонавий кўникмаларни қай даражада қабул қила олишига қаратган.

    «Бу дарслик, китобларимиз 10 фоиз, майли 20 фоиз бўлсин, лекин 75-80 фоиз масала ўқитувчининг билимида қолади. Менинг энг катта ташвишим бу янгиликларни ўқитувчилар қандай қабул қиларкан?» — дея таъкидлади Мирзиёев.

    Репортажда маълум қилинишича, бу масаланинг ечими сифатида республиканинг турли ҳудудларидан келган ўқитувчилар учун тажриба ва кўникма алмашиш майдончаси ташкил этилган. Унда педагогларга янги дарсликлар бўйича тушунчалар берилган.

    «Бу финляндиялик мутахассислар томонидан берилган лицензия. Улар дарсликлардаги ҳар бир топшириқни, ўқувчиларнинг креативлигини, мантиқий фикрлашини, жамоада ишлай олишини ва бу топшириқ кўникмаларни қанчалик ривожлантиришини кўриб чиққан ва ижобий баҳолашган.

    Финляндия тажрибасини тўлиғича кўчириб олмоқчи эмасмиз. Уларнинг кўникмасини ўрганиб, миллий қадриятларимиз ва ўз хусусиятларимизга мослаштирган ҳолда бу тажрибаларни қўлламоқчимиз»,— дейди пойтахтдаги 144-мактаб ўқитувчиси Нодира Азизова.

    Қайд этилишича, янги дарсликлар Тошкент шаҳридаги 134-мактабда ҳозиргача синовдан ўтказилган. Бирламчи натижаларга кўра, ўқувчиларнинг ўзлаштириш натижаси 88 фоизни ташкил этган. Амалдаги дастур бўйича эса бу кўрсаткич 67 фоиз.

    «Сентябрь ойидан бошлаб, бизнинг мактабда халқаро тажриба синови ўтказилмоқда. Тўғрисини айтадиган бўлсак, дарсликлар ўқувчилар учун ҳам, ўқитувчилар учун ҳам жуда қулай. Ўқитувчиларнинг кўп гапиришига эҳтиёж қолмаган. Ҳар бир шартли белги ўқувчига ёд бўлиб кетади.

    Масалан, математика дарслигини оладиган бўлсак, тўрттадан бошлаб тўққизтагача топшириқ берилади. Биламизки, ҳар бир синфда секин ва тез ўзлаштирадиган ўқувчилар бўлади. Янги дарсликда секин ўзлаштирадиган ўқувчилар топшириқларни бажаргунча, супер ўқувчилар кейинги топшириқларга мустақил равишда ўтиши учун имконият яратилган», — дейди 134-мактаб ўқитувчиси Гавҳар Рашидова.

    Янги дарсликларнинг ўзига хослиги нимада?

    Президентга тақдимот қилинган янги авлод дарсликларининг ўқув-методик комплекслар (ЎМК) асосини 4К тамойили ташкил этади:

    • Критик (танқидий) фикрлаш;
    • Коллаборация (жамоавий ишлаш);
    • Креативлик (ижодкорлик);
    • Коммуникация (мулоқот кўникмалари).
    Мавзуга доир: 
    • «Имкониятимиз бўлиши билан яна кўпайтирамиз» — президент педагогларнинг маошлари ҳақида
    • Бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар Тошкент шаҳри аҳолисига мурожаат қилди

    31.12.2022, 23:01   Изоҳ (0)   33329
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқига қутловлар келмоқда

    31.12.2022, 22:00

    Қашқадарёда 1 ёшли бола хонадонда қулфланиб қолди

    31.12.2022, 21:40

    Ўзбекистон 11 ойда Россиядан 100 минг тоннадан ортиқ маргарин импорт қилди

    31.12.2022, 21:15

    Чироқсиз қолган Ўзбекистон, “удлинител” совға қилинган ўқувчи, юбка “кийдирилган” Чусовитина, қорли изғиринда ишлаётган электриклар — 2022 йилнинг шов-шувли суратл...

    31.12.2022, 20:11

    Ўзбекистонда 2023 йилда экспорт қилувчи ташкилотларга қарийб 640 млрд сўмлик ёрдам кўрсатилади

    31.12.2022, 19:11

    Бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар Тошкент шаҳри аҳолисига мурожаат қилди

    31.12.2022, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    НАСА ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.