Қирғизистон президенти Садир Жапаров амалдорларни рус тилида ҳужжат юритаётгани учун танқид қилди. Бу ҳақда у республика Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида гапирди.
Жапаровнинг таъкидлашича, қирғиз давлат хизматчилари ҳужжатларни фақат рус тилида юритиши нотўғри. «Ҳужжат юритишда давлат тилининг улуши камида 50 фоизни ташкил этиши керак», — деди президент.
Шунингдек, у мамлакатда ҳар бир фуқаронинг қирғиз тилида равон сўзлаши ва ёзиши учун шароит яратишга чақирди. «Тилга бундай лоқайд муносабат давом этаверса, давлат тили ривожланмайди», — дея хавотир билдирди сиёсатчи.
Аввалроқ Қирғизистон парламенти спикери Нурлан Шакиев экология вазири Динара Қутмановага рус тилида маъруза ўқишга рухсат бермаган эди.
Изоҳ (0)