«ПСВ» футболчиси Коди Гакпо «Манчестер Юнайтед»га ўтишга қарши эмас.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 23 ёшли футболчининг манкунианликлар сафига ўтиш қарори ўзгармаган. Гакпо ўтган ёзда ҳам «қизил иблислар» аъзосига айланишни хоҳлаган. «Манчестер Юнайтед» ва футболчининг агенти ўртасида музокаралар доимо яхши ўтган.
Ҳозирда гап фақат манкунианликларда қолмоқда. Клуб Нидерландия терма жамоаси вингери учун 55-60 миллион евро сарфлаш тўғрими ёки йўқлиги борасида ўйламоқда.
Коди жорий мавсум «ПСВ» сафида 24 ўйинда иштирок этиб, 13 та гол ва 17 та голли узатмага муаллифлик қилган. Шунингдек, Гакпо ЖЧ—2022 да 5 та ўйинда иширок этиб, 3 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Изоҳ (0)