• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Замон хатарлари олдида елкама-елка туришга тайёрлигимизни тасдиқладик» — Шавкат Мирзиёев Қозоғистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзолангани ҳақида

    Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон президенти сўзининг аввалида кўп миллатли халқ ва шахсан ўз номидан Қозоғистон президенти ва қардош халқини яқинда нишонланган Мустақиллик байрами билан табриклади. Қардош ўзбек ва қозоқ халқлари кўп асрлик дўстлик ришталари билан чамбарчас боғлангани таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Умумий тарихимиз, маданий ва маънавий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимиз бизни бирлаштириб туради. Қозоғистон Ўзбекистон учун энг яқин, ишончли ва давр синовидан ўтган ҳамкордир. Бугунги мураккаб замонда ўзаро муносабатларимиз давлатлараро ҳамкорликнинг намунаси бўла олади, деб ҳеч муболағасиз айтишимиз мумкин, — деди давлат раҳбари.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент бўлиб ўтган музокаралар Ўзбекистон ва Қозоғистон икки томонлама муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш ва бойитиш, уларга сифат жиҳатидан янги амалий мазмун беришга тайёрлигини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлади. Қардош халқларнинг туб манфаатларига тўлиқ жавоб берувчи иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартноманинг имзолангани ташрифнинг энг муҳим натижаси бўлди. Бундан ташқари, давлат раҳбарлари даражасидаги Давлатлараро кенгаш тузилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Бу билан бир-биримизни фаол қўллаб-қувватлашга, замон хатарлари олдида елкама-елка қатъий туришга тайёрлигимизни тасдиқладик, — деди Шавкат Мирзиёев.
    Қабул қилинган навбатдаги муҳим ҳужжат — мамлакатлар ўртасидаги чегараларнинг ҳуқуқий расмийлаштирилишини тўлиқ якунига етказган Ўзбекистон—Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисида шартнома.
    Бу — чинакам тарихий воқеа. Ҳеч шубҳасиз, чегараларимиз доимо ҳақиқий дўстлик ва яхши қўшничилик ҳудуди бўлган ва шундай бўлиб қолади, — деди Ўзбекистон президенти.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Фаол сиёсий мулоқот туфайли барча соҳаларда катта муваффақиятларга эришилгани, кенг кўламли ҳамкорлик жадал суръат билан ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Кейинги йилларда ўзаро савдо ҳажми икки баробар ошгани ва беш миллиард долларга яқинлашгани бунинг тасдиғидир.
    Биз учинчи мамлакатларнинг қиммат импорти ўрнини ишлаб чиқарувчиларимиз маҳсулотлари билан тўлдириш орқали бу кўрсаткичларни яқин орада каррасига оширишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик, — деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу муносабат билан бош вазирлар ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳни шакллантириш ва ўрнини босиш режалаштирилаётган маҳсулотларни тизимли етказиб бериш учун қўшма ташқи савдо компаниясини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди. Анъанавий равишда бир-бирини тўлдириб турган тармоқларда саноат кооперациясини чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Давлат раҳбарлари Самарқанд вилоятида иссиқлик электр станциясини қуриш, Тошкент вилоятида комплекс ва фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш, логистика марказини ташкил этиш, Тошкентда уй-жой ва тижорат инфратузилмасини барпо этиш, Қўстанойда автомобиллар ва Қарағанда вилоятида маиший техника ишлаб чиқариш каби йирик лойиҳаларга старт бериб, бу борадаги шериклик ривожига янги суръат бағишлади.
    Биз, шунингдек, ўзаро манфаатли янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун муҳим майдон бўладиган Халқаро саноат кооперацияси марказини барпо этишга киришамиз, — деди Ўзбекистон президенти.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Музокаралар чоғида энергетика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Энергетика объектларини қуриш ва модернизация қилиш, геология-қидирув ишларини бажариш, табиий газни чуқур қайта ишлаш борасида янги лойиҳалар амалга оширилиши таъкидланди.

    Давлат раҳбарлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашди. Шу мақсадда икки мамлакат ҳудудларида турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва икки мамлакат бозорларига ўзаро етказиб беришга келишиб олинди.

    Кун тартибида транспорт ва логистика масалалари муҳим ўрин эгаллади. Транспорт-транзит салоҳиятини янада ошириш, янги темир ва автомобиль йўлларини қуриш лойиҳаларини фаоллаштириш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди. Давлат раҳбарлари трансчегаравий сув ресурсларидан ҳурмат ва ишонч руҳида биргаликда фойдаланиш борасидаги ҳамкорликни давом эттириш ҳамда Орол фожиасининг салбий оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни кучайтиришга тайёр эканини тасдиқлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Парламентларнинг роли ортиб бораётганини ҳисобга олиб, қонун чиқарувчи ҳокимият органлари ўртасидаги алоқалар фаоллаштирилади. Келгуси йилда Тошкентда Парламентлараро кенгашнинг биринчи мажлиси бўлиб ўтади. Президент музокараларда маданий-гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштиришга катта эътибор қаратилганини таъкидлади.

    2022 йилда мамлакатлар дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини кенг нишонлади. Октябрь ойида Олмаотада «Орол дурдонаси» кўргазмаси, ноябрда Остонада Ўзбекистон маданияти кунлари, декабрь ойида эса Ёшлар конгресси муваффақиятли ўтказилди. Шу кунларда Ўзбекистонда қозоқ халқининг ардоқли фарзанди Абай Қўнонбоевга бағишланган тадбирлар ўтмоқда.

    Абайнинг ўлмас мероси бугун ҳам минтақамиз халқлари учун, айниқса, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда катта аҳамиятга эга, — деди Шавкат Мирзиёев.
    Келгуси йилда ҳам маданият кунлари, қўшма кинофестиваллар, таниқли санъаткорларнинг ижод кечаларини ўтказишга келишиб олинди. Бу қардош халқларнинг янада яқин бўлишига, умумий тарихий илдизларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Қозоғистон бугунги кунда глобал ўзгаришлар марказига айланиб бораётган минтақада тараққиёт ва равнақни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришини таъкидлади.
    Марказий Осиёда кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш умумий барқарор тараққиётнинг кафолатидир, — деди Ўзбекистон етакчиси.
    Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини мунтазам ўтказиб бориш муҳимлиги алоҳида қайд этилди. Ўтказилган музокараларда нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида мамлакатлар илгари сураётган ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлаш амалиётини давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

    Умумий манфаатлар мавжудлигини ҳисобга олиб, томонлар БМТ, МДҲ, ШҲТ, ТДТ, ИҲТ, ОҲИЧК доирасида ҳамда «Марказий Осиё плюс» форматидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.

    Қозоғистон Республикаси президентининг мамлакатимизга давлат ташрифи давомида икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги — стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилгани бизни жуда хурсанд қилади. Муносабатларимизни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракат ва имкониятларни йўналтирамиз, — деди сўзининг якунида Шавкат Мирзиёев.

    22.12.2022, 19:04   Изоҳ (0)   13706
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда «Док-1 Макс» дорисидан болаларнинг оммавий ўлим ҳолати қайд этилди

    22.12.2022, 18:11

    «Халқимиз парламент аъзолари сайланишида бефарқ бўла туриб, кейин улардан бирор нарса талаб қилиши ғалати ҳол» — иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров

    22.12.2022, 18:02

    Афғонистонда Ўзбекистон томонидан юборилган инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди (фото)

    22.12.2022, 17:37

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пастлади

    22.12.2022, 16:38

    Остонада Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилади

    22.12.2022, 16:05

    Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари энергетика қувватларини модернизация қилишга келишиб олди

    22.12.2022, 15:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Арсенал” етакчиси 4 ҳафтага сафдан чиқди

    Спорт | 25 август, 17:01

    Илон Маск Starship космик кемаси учиришилини сўнгги дақиқада бекор қилди (видео)

    Дунё | 25 август, 17:00

    Малика Диана вафотининг 30 йиллигига бағишлаб фильм суратга олинади

    Лайфстайл | 25 август, 16:49

    Шавкат Мирзиёев давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 25 август, 16:41

    Ўзбекистонда доллар расмий курси 12 305 сўмгача тушди 

    Ўзбекистон | 25 август, 16:21

    Ўзбекистонда Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади

    Ўзбекистон | 25 август, 16:12

    “Иван Василевич ўз касбини ўзгартиради” фильми қандай суратга олинган?

    Кино | 25 август, 15:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.