Айни вақтда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатнома йўлламоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Давлат раҳбари 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилди.
«Ушбу соҳада бошлаган ислоҳотларимизни давом эттиришимиз, таълим даргоҳларига бориб, ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, сифатни ошириш бўйича улар қўйган масалаларни биргаликда ҳал қилишимиз керак.
Биз келгуси йил Давлат дастурига халқимиз кўтарган барча масалаларни аниқ ечимлари билан киритамиз.
Ушбу жараёнларда депутат ва сенаторлар, маҳалла вакиллари, зиёлилар, ёшлар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилигимиздан фаол бўлишларини, янги-янги таклиф ва ташаббуслар билдиришларини сўрайман», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистонда 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинганди. 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», 2020 йил «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» бўлганди.
Изоҳ (0)