Туркиянинг Денизли шаҳри Меркезефенди туманида ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда маҳаллий Haber Turk нашри хабар берди.
Ўзбекистонлик эр-хотин ўртасида номаълум сабабларга кўра, жанжал келиб чиққан. Эркак бу орада рафиқасига пичоқ билан тан жароҳати етказган. Воқеа жойига полиция ва тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келган. Бироқ аёлнинг ўлгани аниқланган.
Эркак ҳодиса давомида ўзига устара билан оғир тан жароҳати етказган, у ҳозирда Памуккале университети касалхонасида даволанмоқда. Жуфтлик Туркияга тахминан 3 ой олдин келгани аниқланган.
Аввалроқ Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида ўзбекистонлик 37 ёшли энага 83 ёшли аёлга зўравонлик қилганликда айбланиб қўлга олинганди. Ўзбекистонлик гумонланувчи кекса аёлни юзи ва танасида кўкаришлар борлиги сабабли калтаклагани тахмин қилинган.
Изоҳ (0)