• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +20°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Нафақат қизиқарли сюжети, балки қаҳрамонларнинг бетакрор либослари учун ҳам кўришга арзийдиган машҳур фильмлар (фото)

    Айрим фильмларда либослар актёрлар каби катта аҳамиятга эга бўлади. Кийимлар даврни ҳис қилишга ёрдам беради ва фильмнинг янада муваффақиятли чиқишига хизмат қилади. Кино оламида шундай фильмлар борки, уларни мафтункор сюжети, актёрларнинг маҳорат билан рол ижро этиши, ажойиб мусиқа садолари борлиги учунгина эмас, балки чиройли либослар учун ҳам томоша қилиш мумкин. Ушбу фильмларнинг аксарияти энг яхши либослар учун турли мукофотларга сазовор бўлган.

    «Тиффанидаги нонушта» — 1961 йил

    «Тиффанидаги нонушта» мода оламидаги энг машҳур фильмлардан бири. Одри Хепберн иштирокидаги картиналар ҳар доим элегантларга, услубларга мос бўлиб келган ва бу бежиз эмас, чунки актрисанинг образлари учун либослар ўша даврнинг энг машҳур тикувчилари томонидан яратилган. Хусусан, «Тиффанидаги нонушта» картинасидаги машҳур қора либос Юбер де Живаншига буюртма қилинган. Ушбу либос 2006 йилда «Кристис» аукционида 900 000 долларга сотилган. Яна бир қизиқ факт: Тиффани дўкони якшанба куни, биринчи марта 19-асрда айнан суратга олиш гуруҳи учун очилган.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    «Клеопатра» — 1963 йил

    «Клеопатра» фильми ҳамон жаҳон кино саноатидаги энг қиммат фильмлардан бири бўлиб, кинокартинанинг бюджети 44 миллион долларни ташкил этган (бу қиймат бугунги кунда тахминан 323 миллион долларга тенг). Фақатгина костюмлар ва бош қаҳрамонларнинг либослари учун 200 минг доллардан ортиқ маблағ сарфланган, бу ўша пайтда ақл бовар қилмайдиган миқдор эди. Фильм 1996 йилгача «Актриса энг кўп либосини алмаштирган фильм» сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган: Элизабет Тэйлор кийимини 65 марта ўзгартирган.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Кийимлар вақтга тўлиқ мос келмаса-да, бироқ 1950 йилларнинг модасига кўпроқ ўхшарди. Дизайнерлар тўғри танлов қилди: бугунги кунгача Голливуд костюм дизайнерлари мактабида «Клеопатра» фильмидаги либослар нақшлари бўйича алоҳида курс мавжуд. Энг машҳур ва ажойиб костюм — Клеопатранинг олтин либоси 24 каратли олтин матодан тикилган ва 2012 йилда кимошди савдосида 59 минг доллардан кўпроққа сотилган.

    «Маржонли тарих» — 2001 йил

    Фильмнинг бутун ҳикояси тарихдаги энг сирли ва йирик фирибгарликлардан бири билан боғлиқ реал воқеаларга асосланган бўлиб, бу ҳақда Александр Дюма ҳам ўзининг «Қиролича маржони» романида тасвирлаб берган. Фильмда давр руҳини акс эттирувчи ва уни ҳис қилишга ёрдам берадиган чиройли либосларни кўриш мумкин. Бироқ энг муҳими, ажойиб нархдаги чиройли олмос қайта тикланган. Ушбу тарихий лаҳза сир бўлиб қолди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    «Мария-Антуанетта» — 2005 йил

    «Мария-Антуанетта» кинокартинасидаги София Копполанинг ёрқин, ранг-баранг ва ғайриоддий гўзал костюмлари фильмда муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ушбу картина 2007 йилда «Энг яхши либослар» номинациясида «Оскар» мукофотини қўлга киритди.

    Қаҳрамонларнинг ҳашаматли либослари тарихий аниқлик билан тикланмаган, бироқ улар томошабинга Франция қироличасининг руҳиятини ва унинг турмуш тарзини осонгина етказган. Кўп саҳналарда нима бўлаётганидан чалғиб, кўйлаклар, соч турмаги ва пойабзалга эътибор берасиз. Мария Антуанетта учун пойабзалнинг эксклюзив моделлари машҳур дизайнер Маноло Бланик томонидан яратилган.

    Энг эътиборли томошабинлар саҳналарнинг бирида Converse кедаларини пайқайди. София Копполанинг сўзларига кўра, бу фильм содир бўлган вақт оралиғига қарамай, қироличани оддий ўсмир сифатида кўрсатиш учун атайлаб қилинган. Мария Антуанетта 15 ёшида турмушга чиққан ва 19 ёшида тахтга ўтирган.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    «Гейшанинг хотиралари» — 2005 йил

    Картинадаги воқеалар ХХ асрнинг 30 йилларида Японияда бўлиб ўтади ва гейшаларнинг оғир тақдири, сирли ва узоқ маданияти ҳақида ҳикоя қилади.

    Костюмлар тарихий либосларнинг ақл бовар қилмайдиган даражада мураккаб кўринишини етказишга муваффақ бўлган «Оскар» мукофотини қўлган киритган рассом Коллин Атвуд томонидан яратилган. Ҳашаматли матолар, аниқ чизиқлар ва нозик ранг комбинациялари томошабинни биринчи дақиқаларданоқ ўзига жалб қилади. Ранглар Шарқ маданияти либосларида муҳим рол ўйнайди, улар элементларни рамзий маънода ифодалайди, кайфиятни акс эттиради. Коллин картинада буни ҳисобга олиб, ҳар бир қаҳрамон учун ўзининг ранг палитрасини яратди. Фильм 2006 йилда либослар учун «Оскар» мукофотига сазовор бўлган.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    «Елизавета. Олтин аср» — 2007 йил

    Режиссёр Шекҳар Капур буюк инглиз қироличаси ҳақидаги биринчи фильмни 1998 йилда суратга олган, бироқ 9 йилдан сўнг, яъни 2007 йилда чиқарилган иккинчи «Елизавета: Олтин аср» картинаси ҳақиқатан ҳам ёрқин ва эсда қоларли бўлиб қолди.

    Тарихда Елизавета I нинг либослари нафақат тикувчилик, балки заргарлик буюмлари ҳам ҳақиқий асарлар сифатида намоён бўлади. У бу билан сарой аҳлини, элчиларни ва барча замондошларини лол қолдирди. Кино учун бундай кийимларни қайта ишлаб чиқариш жуда қимматга тушар, кўп вақт талаб қилар ва сюжет эса эътибордан четда қолиши мумкин эди, шунинг учун режиссёр ва костюм дизайнери Александра Бирн бошқача йўл тутди.

    Улар қироличанинг гардеробининг ранг-баранглигини кўрсатди, бу у ёки бу тарзда унинг ҳаётидаги воқеалар билан параллел бўлади. Диққатли томошабин бир хил кўйлакнинг турли хил кўринишда икки марта пайдо бўлишини сезиши мумкин. Либослар чиндан ҳам тарихий кўринишга кўра яратилган бўлиб, деталлар (енглар, кўйлаклар, юбкалар ва бошқалар) бир-бирига тикилган ҳолда эмас, балки бир-бирига боғланган ҳолда янги комбинациялар яратиш имконини берган. Картина 2008 йилда «Энг яхши либослар» номинациясида «Оскар»ни олди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    «Герцогиня» — 2008 йил

    Кинокартинада гўзаллиги билан танилган, фаол сиёсий арбоб бўлган, Франция қироличаси Мария-Антуанетта билан дўстона муносабатда бўлган Девоншире герцогинясининг оғир тақдири ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм ижодкорлари унинг ҳаётининг бу томонини четга сурган. Ажойиб либослар ва соч турмаги батафсил ишлаб чиқилган бўлиб, томошабинни герцогиня ҳаётининг муҳитига чўмдиради.

    Қизиғи шундаки, Кейра Найтли фильмда кийган тоскана қизил либоси сценарийда кўзда тутилган мураккаб трюк туфайли уч нусхада тайёрланган. Ушбу кўйлаклар 36 метр ипакдан тикилган ва ҳар бири қўлда ясалган яшил ва олтинранг тўр билан безатилган. 2009 йилда Британия академияси кино ва либослар дизайнери Майкл ЎКоннор «Оскар» мукофотининг «Энг яхши либослар» номинациясида тақдирланди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    «Буюк Гетсби» — 2013 йил

    Фильм Френсис Скотт Фицжералднинг «Буюк Гетсби» романи асосида ишланган бўлиб, 1920 йиллардаги Нью-Йоркдаги ранг-баранг ҳаёт ҳақида ҳикоя қилади. Унда ҳашаматли партиялар, автомобиллар, соч турмаги ва, албатта, либослар мавзусини учратиш мумкин. Фильм қаҳрамонлари учун барча кийимларни Miuchcha Prada яратган, Prada ва Miu Miu архивларидаги кийимларни қайта кўриб чиқиб, уларни ўша йилларга хос тафсилотлар — бисерлар, патлар ва дантеллар билан тўлдирган. Заргарлик буюмлари эса машҳур Tiffany & Cо заргарлик брендининг усталари томонидан яратилган.

    Машҳур Америка ательеси Brooks Brothers эркаклар костюмлари билан шуғулланган. Костюмлар биринчи жаҳон урушидан кейин инсонлар ўйин-кулги, ранглар, ёрқинлик ва енгилликни хоҳлаган ўша йилларнинг мода тенденцияларини мукаммал тарзда етказди. Фильм 2014 йилда Британия Академияси мукофотлари ва «Энг яхши либослар» учун «Оскар»ни қўлга киритди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    «Тикувчи» — 2015 йил

    Фильмнинг номидан ҳам маълумки, унда костюмлар ва либослар алоҳида, муҳим рол ўйнайди. Ҳикоя томошабинни 1950 йилларга, камбағал Австралия қишлоғига олиб боради. Кўп йилдан сўнг, Кейт Уинслет ижро этган бош қаҳрамон Тилли уйига қайтиб келади. У узоқ вақт тарихда саёҳат қилади, тикувчиликни ўрганади, Мадлен Вионнага хизмат қилади ва Кристобал Баленсияга тавсия қилинади. У кийимлар ёрдамида инсонларни маҳорат билан ўзгартиришга муваффақ бўлади.

    Қизиғи шундаки, актёрлар ўз ролларига яхшироқ кўникиш учун кўпинча турли курслардан ўтади. Кейт билан ҳам шундай бўлган, у бу рол учун тикишни ўрганган. Шундан сўнг, актриса Марго Уилсон билан бирга ўз қаҳрамони учун либосларни танлади. Унинг қаҳрамонининг қизил либоси ушбу фильмни суратга олишдан 25 йил олдин сотиб олинган матодан яратилган.

    1950 йиллардаги бўйинбоғлар, аёл силуэтлари, кичик шляпалар ва калта қўлқоплар бу тарзда ажойиб тарзда тасвирланган ва янги мода тарихига қўшилди. Фильм либослар учун мукофотланмаган бўлса-да, ҳар бир киши ундаги нафис либосларни томоша қилиши ва завқланиши мумкин.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    «Даунтон» — 2019 йил

    «Даунтон» кинокартинаси дастлаб телесериал бўлганига қарамай, 2019 йилда худди шу номдаги тўлиқ метражли фильм чиқарилди. Бу бир нечта фаслларнинг такрорланган ҳикояси эмас, умумий воқеаларнинг давоми бўлди. Сериалда кўплаб либослар қўлланилганини, ўша йиллар модасида қандай янги тенденциялар пайдо бўлаётганини, персонажлар образлари қандай ўзгариб бораётганини кўриш мумкин.

    Костюм дизайнери Анна Роббинс картинада ҳақиқий винтаж буюмларининг деярли 50 фоизидан фойдаланганини айтган. У кўп вақтини турли коллекциячилардан нарсаларни қидириш ва сотиб олишга сарфлади. Бироқ учун у кечки ва коктейл либослари, кундузги кўйлакларни тикиш, матолар ва кашталар яратиш, ўша йилларнинг тарихий прототиплари ва модасини ўрганиши керак эди.

    Илгари сериалга ўз буюмларини қарзга берган Bentley & Скиннер заргарлари бу сафар ҳам фильмга 1880-1910 йиллардаги ҳақиқий тиараларни қарзга берди. Буларнинг барчаси актёрларни тўлдирадиган гўзал картинага бирлаштирилди.

    Фото: «Новий очаг»

    Фото: «Новий очаг»

    Мавзуга доир:

    • Зарарланган терини парвариш қилиш: қишда юз ва қўл терисини қутқарадиган асосий қоидалар.
    • Юз терисини тозалашдаги асосий хатолар ва уларнинг оқибатлари.
    • Юз терисини уй шароитида парвариш қилишда ҳар куни йўл қўйиладиган 10 та хато.
    • Билиб қўйган яхши! Юз терисини парвариш қилиш ҳақида 10 та факт.

    19.12.2022, 13:40   Изоҳ (0)   20327
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Грим ортида қолган ёшлик: Кинодаги роллари учун «кексайган» машҳур актёр ва актрисалар (фото)

    19.12.2022, 11:52

    Instagram: Ортиқ Султонов ўғлини уйлантирди, Интизор Тожибоева турмушга чиқди, Юлдуз Усмонова Умра сафаридан қайтди

    18.12.2022, 22:42

    Япониялик машҳур мултипликатор Хаяо Миязакининг янги анимеси қачон намойиш этилиши маълум бўлди

    18.12.2022, 20:51

    Иситмалаган ҳолда саҳнага чиққан Муниса, Liil Xurramovнинг илк катта мукофоти. «Мавсум хитлари-2022» тақдимот маросимидан репортаж (видео)

    18.12.2022, 15:05

    «Ғаройиб шифокор» «Қарға» ва Туркияда севиб томоша қилинган бошқа янги сериаллар

    18.12.2022, 12:30

    2022 йилда ота-она бўлган жаҳонга машҳур жуфтликлар (фото)

    18.12.2022, 10:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.