Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиалларини сотиш бўйича аукцион эълон қилинган эди.
Майдони 10 гектарга яқин Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий марказининг 281,7 миллиард сўм;
2,68 гектарли Тошкент вилояти онкология касалликлари шифохонасининг бино ва иншоотлари 92 миллиард сўм;
майдони 4,64 гектар бўлган Тошкент шаҳар онкология касалликлари шифохонасининг бино ва иншоотлари 160,4 миллиард сўм бошланғич нарх билан сотувга қўйилганди.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг хабарига кўра, аукцион жараёни тўхтатилди.
«Бугунги кунда, мазкур объектларнинг сотилиши ҳисобига янги замонавий Онкология маркази қурилишини амалга ошириш бўйича жамоатчилик фикридан келиб чиққан ҳолда, тегишли топшириққа асосан, Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиалларини аукцион орқали сотиш жараёни тўхтатилди ва савдодан олиб ташланди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)