Германиянинг шимоли-ғарбидаги Вилгелмшавен шаҳрида мамлакатдаги биринчи сузувчи суюлтирилган газ (LNG) терминали ишга туширилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Очилиш маросимида Германия канцлери Олаф Шольц иштирок этди ва у Россиядан энергия етказиб беришни тўлиқ қоплаш учун янги LNG терминалларини қуриш зарурлигини маълум қилди.
«Бизнинг мақсадимиз — бу йил ва кейинги йил Россия газининг йўқотилишини тўлиқ қоплаш. Янги LNG терминалларини қуришни давом эттириш, шунингдек, келажакда янги етказиб бериш шартномаларини келишиш керак», — деди Шольц.
Янги терминал 22 декабрдан немис хонадонларига газ етказиб беришни бошлайди. Бу йилига Германиядаги 50 мингдан ортиқ хонадонга хизмат кўрсатиш учун етарлидир.
Олаф Шольц ноябрь ойи охирида биринчи немис LNG терминаллари очилишини эълон қилганди. Германия энергетика секторини ислоҳ қилиш унинг Россия ресурсларини етказиб беришга қарамлигини минималлаштиришга қаратилган.
Аввалроқ Россиядан Европа Иттифоқига LNG етказиб бериш ҳажми рекорд даражага кўтарилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)