Президент фармони билан, Қаҳрамон Қуронбоев ҳамда Қаҳрамон Сариев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Қуронбоев Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Сариев эса бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди.
Умар Исмаилов ҳамда Улуғбек Мухаммадиев Президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Исмаилов Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Мухаммадиев эса Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Изоҳ (0)