Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий Корея «янги турдаги стратегик қурол тизими» учун «катта тортиш кучига эга қаттиқ ёнилғили двигатель»ни муваффақиятли равишда синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлиги хабар бермоқда.

Архив

Архив
Фото: Getty Images

«Миллий мудофаа академияси институтларидан бири 15 декабрь куни эрталаб Сохе космодромида мамлакатда ягона бўлган, 140 тонналик тортиш кучига эга қаттиқ ёнилғили двигателни  муваффақиятли синовдан ўтказди», — дейилади хабарда.

Агентлик қайд этишича, «муҳим синов» янги турдаги стратегик қурол тизимини ишлаб чиқиш учун «ишончли илмий-техник кафолат» билан таъминлаган.

КМТА маълумотларига кўра, синовга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин раҳбарлик қилган. У «энг қисқа муддатларда янги турдаги яна битта стратегик қурол яратилиши»га умид билдирди.

«Синовлар натижалари илмий жиҳатдан ва аниқ қилиб кўрсатдики, барча техник кўрсаткичлар, шу жумладан, двигатель тортиш кучи, солиштирма импулси, ўт олиш тавсифлари, ишлаш вақти ва бошқалар лойиҳадаги қийматларга мос келади, шунингдек, унинг ишончлилиги ва хавфсизлиги исботланди», — дея хулоса қилди агентлик.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Гулжа қирғини” — уйғурларни ўлдиришни бошлаган Хитой, чеченларни оммавий ўлдирган рус ОМОНи ва водород бомбасини ботқоққа ташлаган АҚШ самолёти. Кун хронологиясид...
Маҳаллий
Тошкент вилоятида автокран қулаши оқибатида машинист вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...