Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бурун оқиши ва шамоллаш қулоқларнинг ҳолатига таъсир қилади. Агар вақтида керакли чоралар кўрилса, ушбу ёқимсиз ҳолатни қисқа вақт ичида йўқ қилиш мумкин. Хўш, шамоллаш вақтида қулоқлар битиб қолса, нима қилиш керак? Wday нашри вазиятни яхшилашга ёрдам берадиган ва ноқулайликни бартараф этишнинг усуллари билан бўлишди.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Шамоллаб қолганда қулоқ битишишини бартараф этиш учун биринчи ёрдам:

  • балғамни чиқариб ташлаш. Бунинг учун шприц ёрдамида бурун тешикларини шўр эритма билан ювиб ташлаш ва бурунни яхшилаб тозалаш;
  • бурун битишининг олдини олиш учун махсус томчилардан фойдаланиш;
  • нохуш аломатни йўқ қилишнинг яхши варианти — трубочка ёрдамида резина пуфак орқали ҳаво пуфлаш ёки бурун қанотларини сиқиб, барча ҳавони чиқариш. Енгил қарсак овози эшитилгандан сўнг машқни тўхтатиш мумкин;
  • ўн беш дақиқадан кўпроқ вақт ажратиш керак бўлган енгил массаж вазиятни сезиларли даражада осонлаштиради. Бунинг учун бурун ва қулоқларнинг қанотлари, қулоқ соҳаси орқасини массаж қилиш керак.
Юқоридаги маслаҳатлар ноқулай ҳолатни енгиллаштиришга ёрдам беради, аммо бу вазиятни тубдан ўзгартириш учун етарли эмас. Агар қулоқ шамоллаш туфайли битиб қолса, нима қилиш керак?
  • томир торайтирувчи томчилар;
  • денгиз суви ёки шўр сув;
  • табиий ўсимликлардан тайёрланган шамлар
  • яллиғланиш ва микробларга қарши курашиш учун қулоқ томчилари. Бундай дорилар тиқилишни енгиллаштириши мумкин, бу эса эшитишни яхшилайди.
  • спиртли компресслар. Уларни тайёрлаш учун тоза сув ва спирт тенг нисбатда аралаштирилади. Ушбу восита билан дока ёки пахта намланади. Таъсирни кучайтириш учун компресс бурунга қўйилади ва устки қисми пакет билан ёпилади.
Битиб қолган қулоқларни даволаш учун томчилар:

Агар қулоқлар битиб қолган бўлса, вазиятни енгиллаштириш учун нима қилиш керак? Даволаш учун қандай томчилардан фойдаланиш мумкин:

  1. Отипакс юқумли яллиғланишни даволаш учун самарали эмас. Аммо шамоллашда яхши натижа кузатилади.
  2. Отофа отитни, қулоқларнинг бактериал яллиғланишини даволаш учун ишлатилади.
  3. Нормакс кенг таъсир доирасига эга, аммо 18 ёшга тўлмаганлар учун тақиқланган.
Фақат тажрибали шифокор қулоқларни даволаш ва шамоллашга қарши курашиш учун тўғри томчиларни буюриши мумкин.

Изоҳ

Камолиддин Нуриддинов

15.12.2022, 15:28

notugri yozilib qolibdi tugrilab quysangiz. bisa

Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк