Бразилия терма жамоаси ЖЧ—2022 чорак финалида Хорватияга имкониятни бой берди ва мусобақани тарк этди.
Бразилия футбол конфедерацияси (CБФ) жамоанинг Қатардан учиб кетиши учун чартер тайёрлади, бироқ бир неча футболчи Қатарни ўзлари тарк этган.
«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар эса CБФ чартеридан фойдаланмасдан, Доҳадаги меҳмонхонасида қолган. Ҳозирча 30 ёшли футболчи қачон Қатарни тарк этиши-ю, қаерга бориши номаълум. Унинг бир неча кунлик таътили мавжуд.
«ПСЖ» 28 декабрь куни Лига 1 нинг 16-тури доирасида «Страсбур»га қарши майдонга тушади.
Изоҳ (0)