ФИФА Нидерландия терма жамоасига нисбатан интизомий иш очди.
Аввалроқ ташкилот Аргентина футбол ассоциациясига нисбатан Лионель Месси ва Эмилиано Мартинеснинг сўзлари сабаб интизомий иш очилганди.
Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) 2 та модда бўйича айбланаётган бўлса, Нидерландия футбол иттифоқи битта модда бўйича жазоланиши кутилмоқда.
Иккала томон ҳам ФИФАнинг футболчилар ва расмий шахсларнинг нотўғри хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ 12-моддани бузган.
АФА 16-моддани ҳам бузгани айтилмоқда. Гап ўйин вақтидаги кўрилмаган хавфсизлик чораси ҳақида кетмоқда.
Изоҳ (0)