Луи ван Гал Нидерландия терма жамоасини тарк этмоқда.
Нидерландлар ЖЧ—2022 1/4 финалида Аргентинага имкониятни бой берди.
«Бош мураббийлик фаолиятимни давом эттирмайман, мен фақатгина шу давр учун рози бўлгандим. Шунинг учун ушбу ўйин мен учун охиргиси.
Вақтимни ажойиб ўтказдим. Албатта, тенг курашган ҳолда мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этиш оғриқли», — дейди 71 ёшли мураббий.
Апрель ойидаёқ Нидерландия терма жамоасини 2023 йил 1 январида Рональд Куман қабул қилиб олиши маълум бўлганди.
Қайд этиш керак, Роналд 2018—2020 йилларда ҳам терма жамоани бошқарган. Нидерландия унинг қўл остида 2019 йилнинг ёзида Миллатлар Лигаси финалига қадар етиб борган. Ўшанда жамоа ҳал қилувчи баҳсда Португалияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Изоҳ (0)