• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Микки Маус, Винни Пух, Дональд Дак: Уолт Дисней дунёга машҳур қаҳрамонларини қандай яратган?

    5 декабрь — америкалик аниматор, кино продюсери ва тадбиркор, анимация саноати кашшофининг туғилган куни эди. Шу муносабат билан Elle нашри Диснейнинг асосий қаҳрамонларини, шунингдек, уларнинг пайдо бўлиш тарихини ёдга олади.

    Микки Маус

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Дунёдаги энг машҳур сичқончанинг яратилиш жараёни қизиқ бўлган. Дисней ўзи ишлаган гаражда доимий равишда тўпланиб турадиган кемирувчилардан жуда қўрққан. Афтидан, хаёли уларда бўлгани учун ҳам янги қаҳрамон қилиб сичқончани танлайди. Микки (биринчи марта Мортимер деб аталган, аммо бу ном карикатурачининг рафиқасига ёқмаган) Диснейни ҳам, ҳамкасбларини ҳам етарлича асабини эговлайди.

    Диснейнинг шериги рассом Аб Айверкс Микки Мауснинг аввалига рақобатчилари бўлганини эслайди — мушукча, қурбақа ва кучукча, лекин Уолт сичқончага ёпишиб олади. Студиянинг келажакдаги рамзи аввалига жуда оддий тасвирланган — думалоқ тана, бош ва иккита қулоқли сичқонча. Айтганча, унинг қулоқлари айланмай доимо олдинга қараб турган.

    Бошиданоқ ижодкорлар сичқончани оқ аристократ қўлқопларда чизишади. Бунинг ўзига хос сабаби бор эди: улар экранда панжаларни ажратиб кўрсатишга имкон берарди. Микки Диснейнинг севимли қаҳрамони эди — аниматор деярли йигирма йил давомида сичқончага шахсан ўзи овоз беради. Умрининг охирида эса: «Мен кўплаб аёллар билан танишдим. Лекин Микки Маусни ҳаммасидан кўра кўпроқ яхши кўраман», — деб тан олади.

    Золушка

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Агар Микки Маус Диснейнинг яхши кўрган қаҳрамони бўлса, Золушка аёл қаҳрамонлар орасида унинг севимлиси ҳисобланади. Дисней бу эртакка биринчи марта 1922 йилда қисқа метражли фильм суратга олади. Чорак аср ўтгач, Ингрид Бергманнинг типажига асосланиб, Дисней ўзини тўлиқ метражли картинада синаб кўришга қарор қилади.

    У бир вақтлар «Оппоғой» билан бўлганидек, фильмга бор сармоясини тикади, агар Золушка муваффақиятсизликка учраса, Диснейнинг чўнтагида чақаси ҳам қолмасди. Шунинг учун у олдига мақсад қўяди: ҳеч қандай тажриба бўлмайди, томошабин учун максимал аниқлик, бир сўз билан айтганда, ҳаммаси энг яхши схема бўйича бўлиши керак. Олти йиллик иш, 2 миллион доллар, Дисней бошчилигидаги ходимларнинг бутун бўлими – лойиҳанинг муваффақиятини таъминлайди.

    Дональд Дак

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бу кулгили ва сурбет ўрдак машҳурлик борасида дўсти Микки Маусдан қолишмайди. Бу, эҳтимол, болалар ёмон одамларни ёқтириши билан боғлиқдир. Дональд 30 йилларнинг ўрталарида пайдо бўлган, уни Диснейнинг ўзи эмас, балки студия рассоми Дик Ланди чизган. Улар ўрдакни актёр Кларенс Нешга ўхшатиб чизишади, аслида у Диснейни бу образни яратишга илҳомлантиради.

    Неш бошқа лойиҳанинг кастингида ўрдак овозида шу қадар ўхшатиб қичқирадики, машҳур карикатурачи Микки Мауснинг антиподи қандай бўлиши кераклигини тушунади. Кларенс Неш ўлимигача ярим аср давомида Дональдга овоз бериб, юзга яқин фильмда қатнашади.

    Бемби

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Агар сиз Disneyнинг энг яхши ижоди «Оппоғой» ёки Микки мультфильмлари деб ўйласангиз, адашасиз. Маълум бўлишича, кўпчилик томошабинлар беозор кийикча учун овоз беришади. Тўғри, ҳар доим ҳам шундай бўлмаган: аввалига фильм машҳурликка эришмаган, фақат омадсизликка учраган. Аста-секин томошабинлар бу ҳақиқий шедевр эканлигини тушунишади. Мультфильм 20 йилларда нашр этилган худди шу номдаги болалар бесцеллери китобига асосланган эди. Унга бўлган ҳуқуқларни фильм суратга олмоқчи бўлган Голливуд студияси сотиб олади. Продюсерлар бу техник жиҳатдан ҳақиқий эмаслигини англаб етгач, муаллифлик ҳуқуқларини Disneyга берадилар.

    Оппоғой

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тахминларга кўра, Уолт Disneyга Оппоғой ҳақида мультфильм суратга олиш фикри Париж кинотеатри залида ўтирганида келган. Микки Маус саргузаштларини кўраётган томошабинларга қараб, Disney омма бир нечта мультфильмларни кетма-кет томоша қилишни ёқтиришини ва бундан чарчамаслигини тушунади. Оппоғой қаҳрамон сифатида уни узоқ вақт давомида — 16 ёшидан бошлаб — бўлажак аниматорга ака-ука Гриммлар китоби асосидаги фильмни кўрганидан бери тинчлик бермаётганди. Лойиҳа устида ишлашни бошлаган Disney хавфли ишга аралашаётганини тушунади.

    Бадиий метражли мультфильмлар ундан олдин аллақачон яратилган, аммо бундай миқёсда эмас. Disney бу қаҳрамон учун 1 миллион доллар (30 йиллар учун жуда катта маблағ), 3 йиллик умрини, миллионлаб расм чизган деярли 400 нафар ходимнинг ишини сарфлади. Айтганча, бош қаҳрамон прототипи бўлган 17 ёшли раққоса Мержори Белчер ҳали ҳам тирик. Фақат у ҳозир 17 эмас, 95 ёшда.

    Винни Пух

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ажабланарлиси шундаки, айиқ боласи машҳур Disney қаҳрамонлари рўйхатига киритилмаган. Балки у мультфильмларда пайдо бўлишидан анча олдин болаларнинг кумири бўлгани учундир? Ёки Уолт Disneyнинг ўзи «Винни Пух» лойиҳаларида муносиб иштирок этишга улгурмагани учунми? Милна китобининг қаҳрамони 60 йилларнинг бошларида, собиқ муаллифлик ҳуқуқи эгасининг беваси ушбу ҳуқуқларни студияга сотганида, студия ижодкорлари қўлига тушади. Дастлаб Винни ҳақида қисқа метражли фильмлар ишланган ва тўлақонли мультфильм дебютдан 15 йил ўтгач пайдо бўлган. Бу картина шедеврга айлана олмади — студия айиқ боласи ва унинг дўстларини қисқа мультфильмларда ишлатиш тўғрироқ деб қарор қилади. Ўшандан бери Пух телевидениега ўтиб, унинг иштирокида бир нечта анимацион сериаллар суратга олинди.

    Мавзуга доир:

    • «Рататуй», «Бошқотирма», «Коко сири» — болалар қолиб, катталар ҳам севиб томоша қиладиган Pixar мультфильмлари (видео)
    • «Фи, Чи, Пи», «Сукунат», «Оролдаги эртак» — қайта-қайта кўришга арзийдиган, кучли сюжетга эга бўлган турк сериаллари
    • Севимли фильмларимизнинг турли актёрлар томонидан ижро этилган афсонавий қаҳрамонлари (фото)

    09.12.2022, 15:26   Изоҳ (0)   1902
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Рататуй», «Бошқотирма», «Коко сири» — болалар қолиб, катталар ҳам севиб томоша қиладиган Pixar мультфильмлари (видео)

    08.12.2022, 18:50

    «Фи, Чи, Пи», «Сукунат», «Оролдаги эртак» — қайта-қайта кўришга арзийдиган, кучли сюжетга эга бўлган турк сериаллари

    08.12.2022, 10:55

    «Маликанинг кундалиги», «Форсаж», «Жокер» — давоми экранларга чиқиши кутилаётган севимли фильмлар

    02.12.2022, 10:59

    Йиғламасдан кўролмайсиз: Одамлар ва жониворлар дўстлиги ҳақидаги энг ажойиб фильмлар

    01.12.2022, 12:58

    Биз кўрмаган саҳналар: турли сабабларга кўра машҳур фильм ва сериалларнинг кесиб ташланган кадрлари (фото)

    01.12.2022, 10:27

    Шарқона эртак: муҳаббат ҳақидаги энг яхши 6 та турк сериали

    29.11.2022, 20:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон мусулмон фуқароларини Бангладешга ноқонуний депортация қилмоқда — The Guardian

    Дунё | 19 июн, 15:55

    MLSда энг кўп сотилган либослар: Месси пешқадам (ТОП-24)

    Спорт | 19 июн, 15:50

    Илон Маскнинг Starship ракетаси портлаб кетди (видео)

    Дунё | 19 июн, 15:28

    Ҳаяо Миязаки томонидан яратилмаган Studio Ghibli’нинг ажойиб анимелари (трейлер)

    Лайфстайл | 19 июн, 15:10

    “Қанча маблағ керак бўлса, топамиз”: президент Шаҳрисабздаги инновацион клиникани бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш ҳақида

    Ўзбекистон | 19 июн, 14:54

    Форс кўрфази давлатлари Эрон—Исроил ядровий ҳаракатлари эҳтимолидан хавотирда

    Дунё | 19 июн, 14:45

    Ҳиндистон ва Канада муносабатлари қайта тикланди

    Дунё | 19 июн, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.