Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидаги 37-сон манзил-колонияда маҳкумлари ўртасида юзага келган ўзаро жанжал улардан бирининг ўлими билан якунланди.
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти матбуот хизматининг хабар қилишича, 6 декабрь куни соат 18:20 ларда ушбу колонияга қарашли деҳқончилик билан шуғулланиш учун мўлжалланган ер майдонида боғдорчилик ишларига жалб қилинган маҳкум Б.Қ. ўзаро жанжаллашиш оқибатида бошқа маҳкум — У.Э.га тан жароҳатлари етказган.
Оқибатда маҳкум У.Э. олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат прокуратура органлари назоратига олинган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)