Покистонда Имрон Хонни партия раҳбари лавозимидан четлаштириш жараёни бошланди
Покистон сайлов комиссияси собиқ бош вазир Имрон Хонни ўзининг Покистон Теҳрик-э-Инсаф партияси раиси лавозимидан четлатиш жараёнини бошлади. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.
Маълум қилинишича, бунга Имрон Хоннинг ҳукумат омборидан чет эллик мансабдор шахслар томонидан берилган совғаларни сотиб олгани ва Покистон Сайлов комиссиясига тақдим этилган декларацияларда уларни очиқламагани ҳақидаги даъволар сабаб бўлган. Хонга қарши ҳаракат Европа Комиссияси томонидан октябр ойида уни «коррупция ҳаракатларида» айбдор деб топгани, сиёсатчини 2018 йилда қўлга киритган депутатлик ҳуқуқидан маҳрум қилганидан кейин бошланган.
Собиқ бош вазирга ҳолат бўйича билдиришнома юборилган ва иш 13 декабрь куни кўриб чиқилади. Хонни турли ишларда ҳимоя қилган адвокат, сиёсатчи Бабар Аван Марказий Сайлов комиссияси «фақат сайловларни тартибга солувчи» экани ва одамларнинг партияда лавозим эгаллашини тўхтата олмаслигини айтган.
Унинг сўзларига кўра, Хонга октябр ойида бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари сайловларда парламентдаги еттита ўрин учун даъвогарлик қилишга рухсат берилган, бу у партия раҳбари бўлиш ҳуқуқига эгалигини билдиради.
Мавзуга доир:
- Имрон Хоннинг ҳаёти хавф остидалиги маълум қилинди
- Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хонга терроризм бўйича айблов қўйилди (видео)
- Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда. Унинг тарафдорлари намойишга чиқди (фото)