Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сирдарё туманида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган. Унда Сирдарё туманидаги ЙПХ масканида Қашқадарё—Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган фуқаро М.Х.нинг Lacetti автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилган. Натижада ушбу автомашина юк хонасида 156 килограмм истеъмолга яроқсиз мол гўштини Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорига ўтказиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов