Андижон шаҳридаги уйларнинг бирида 7 декабрь куни ёнғин юз берди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, соат 04:04 да Андижон шаҳар «Саъдий» МФЙ Эски Ўш кўчасидаги уйларнинг бирида ёнғин бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 04:09 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:14 да қуршаб олинган ва соат 04:40 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида уйнинг 70 квадрат метр майдонда шифт, том қисми ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида уйнинг 180 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)