Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12212.07
    • RUB 127.16
    • EUR 12992.42
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Ўзбекистонда январдаги каби блекаут такрорланиши мумкинми? Энергетика вазири бунга аниқлик киритди

    07.12.2022, 16:59 15705

    Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов энергия таъминотидаги узилишлар юзасидан жамоатчиликка мурожаат қилиб, ҳолатга изоҳ берди.

    Аҳолида электр истеъмоли ошиши ҳисобга олинса, Ўзбекистонда яна такроран — январдаги каби блекаут кузатилиши мумкинми?

    — Блекаут технологик ҳолат бўлиб, бу хавф доим мавжуд. Буни инкор қилиш керак эмас, чунки энергия тизимимиз нафақат ўзимизда, балки қўшни мамлакатлар билан ҳам интеграциялашган. Шуни инобатга олган ҳолда биз январь ойида бўлган блекаутдан тегишли сабоқ чиқарган ҳолда биринчи навбатда автоматик ўчириш қурилмалари, авариявий ҳолатларнинг олдини олиш тизимлари, марказий диспетчерлик тизими ташкил қилинди.

    Чекловлар киритилаётганининг асосий сабаби ҳам шуки, блекаут ҳолатларининг олдини олмоқчимиз. Агар шундай чекловлар киритилмаса, албатта, энергия тизими издан чиқиши ва блекаут юзага келиши мумкин, — дейди вазир.

    Январь ойидаги блекаут

    Маълумот учун, 2022 йил 25 январь куни соат 11:00 да Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилган. Тошкент метрополитени фаолияти ҳам тўхтаган, республикадаги барча поездлар ўз манзилларига кечикиб етиб бориши айтилган. Тошкент шаҳри ИИББ тибандликларнинг олдини олиш мақсадида кўчага зарурат бўлмаса, шахсий машинада чиқмасликни тавсия қилган.

    Мавзуга доир: Электр тизимидаги узилишлар оқибатида етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинади — Молия вазирлиги

    Энергетика вазирлиги Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ҳожикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланганини билдирган. «Дарё» нашри ходимлари ва ўқувчилари соат 14:00 ҳолатига Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида электр таъминоти тикланганини хабар қилган.

    Кейинроқ Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «вазият шахсан президент назорати остида» эканини маълум қилиб, фуқароларни саросимага тушмасликка чақирган. Шавкат Мирзиёев топшириғи билан электр энергиясида кузатилаётган носозлик бўйича ҳукумат иштирокида комиссия тузилган.

    17:00 да Энергетика вазирлиги Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр энергияси тўлиқ тикланганини хабар қилган. 18:00 дан кейин Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятининг бир қатор ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тикланган. 19:00 да Тошкент ИЭСнинг фаолияти қисман тикланиб, 7 та энергоблокдан 5 таси барқарор иш фаолиятига келтирилгани маълум қилинган.

    Шунингдек, 19:30 дан кейин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонидаги автойўл тунелларида ёритиш тизимлари тиклангани ҳақида хабар берган. Марказий Осиё ягона электр тармоғида 25 январь куни катта авария бўлиши оқибатида Ўзбекистоннинг Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатгани ойдинлашган.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда 2022 йилда қанча вояга етмаган шахс судлангани очиқланди

    Бугун, 09:55

    Неймар “Сантос”га қайтмоқчи

    Бугун, 09:52

    Ҳинд киноси афсоналари — Амитабҳ Баччан ва Раж Капурнинг набираси Агастя Нанда актёрликка қадам қўйди

    Бугун, 09:40

    Россияда вояга етмаган икки фарзанди билан оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

    Бугун, 09:35

    Қорабоғ ҳарбийлари Озарбайжонга техника ва қуролларини топширмоқда (видео)

    Бугун, 09:24

    Хоразмда ишга киритиб қўйиш учун 2,5 минг доллар сўраган ҳамшира қўлга олинди

    Бугун, 08:58

    Фарғонада мактаб ўқувчиси 5 ёшли болани пневматик қурол билан отиб қўйди 

    Бугун, 08:47

    Тошкентнинг учта тумани ҳудудида электр энергияси таъминоти вақтинча ўчирилади 

    Бугун, 08:44

    Тошкентнинг икки туманида ичимлик суви икки кунга тўхтатилади

    Кеча, 23:45

    “Мана бу сочларга қара. Менда қолгани фақат шулар. Уруш менга ҳеч нарса бермади… Тушуняпсанми, ҳеч нарса…” — “Етти самурай” фильми ҳақида

    Кеча, 23:20

    Тавсия этамиз

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    22:00 / 25.09.2023

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Рекорд ўрнатган аёллар, оқ товуқлар сўйиладиган маросим, 213 йиллигини нишонлаётган давлат — ҳафта суратлари

    22:00 / 24.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистондаги боғча ва мактаб болаларига берилган йод ишлаб чиқарувчиси халқаро қидирувда экани айтилмоқда

    18:00 / 25.09.2023

    Россия дўст ва нейтрал давлатлар рўйхатини эълон қилди. Унда Ўзбекистон ҳам бор

    16:00 / 25.09.2023

    “Мен бойлик учун турк йигитига турмушга чиқмаганман” — “Опа-сингиллар” сериалидаги Шаҳноза бугунги ҳаёти ва ижодни нега тарк этгани ҳақида (видео)

    21:00 / 25.09.2023

    Мактаб синфхонасида доскани уриб туширган ўқувчи воқеасига аниқлик киритилди

    15:00 / 25.09.2023

    Путин Украина қарши ҳужумини тўхтатиш учун Шойгуга муҳлат берди — ISW

    20:00 / 25.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?