Наманган вилояти суди раиси Абдурасул Эранов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг фармойишига мувофиқ, у ёзма аризасига биноан Наманган вилоят судининг раиси лавозимидан озод этилган.
Абдурасул Эрановнинг судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
Маълумот учун, у 2021 йил январь ойида беш йил муддатга Наманган вилоят судининг раиси лавозимига тайинланганди. Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)