Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 2022 йил охиригача МДҲ етакчилари саммит ўтказиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Песковнинг сўзларига кўра, янги йил олди МДҲ саммитини ўтказиш ғояси мавжуд, барча келишувлар якунлангач, тегишли эълон берилади.

«Янги йил олдидан шундай йиғилиш ўтказиш ғоялари бор, МДҲ саммитини назарда тутаяпман. Барча келишувлар якунлангач, биз тегишли эълон берамиз», — деган Песков.

Октябрь ойида Россия президенти Владимир Путин МДҲ давлатларининг барча раҳбарларини Санкт-Петербургдаги норасмий учрашувга таклиф қилганди. Қозоғистонда октябрь ойида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши саммити, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси, «Марказий Осиё — Россия» саммити бўлиб ўтганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Иқтисодиёт
ЕТТБнинг Ўзбекистонга киритган сармоялари 900 млн долларга етди
Дунё
Афғонистонда аҳолининг деярли ярми тўйиб овқатланмаяпти — БМТ