Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саудия Арабистони январь ойида Осиё ва Европадаги харидорлар учун нефтнинг турли навлари учун нархларни пасайтиради. Бу ҳақда Saudi Aramco’га таяниб Bloomberg хабар бермоқда.

Фото: Bloomberg

Фото: Bloomberg

Маълумотларга кўра, ушбу нархлар АҚШ учун кетма-кет иккинчи ой ўзгаришсиз қолади.

Шундай қилиб, кейинги ойда асосий навдаги Arab Light нефти нархи бир баррель учун 2,2 долларга тушади.

Saudi Aramco, шунингдек, Шимолий-Ғарбий Европа ва Ўрта Ер денгизидаги мижозлар учун кўп турдаги нефть нархларини пасайтиради.

Aramco қарори Саудия Арабистони ва Россия бошчилигидаги 23 давлатдан иборат ОПЕК+ гуруҳи хом нефть ишлаб чиқаришни бир хил даражада ушлаб туришга қарор қилганидан бир кун ўтиб чиқди.

Аввалроқ Россия Европа Иттифоқи жорий этган нефть нархи чегарасини қабул қилишдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда ўртача ойлик иш ҳақи қанча бўлгани маълум қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги олти йилда 122 та янги университет ва институт очилган. 2016 йилгача уларнинг сони 77 та эди
Дунё
Покистондаги масжидда худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди, 25 киши ҳалок бўлди (видео)