Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқлар асрида одамлар шахсий ҳаётлари тафсилотларини бошқалар билан баҳам кўришга иштиёқи ортиб бормоқда. Мухлислар машҳурларнинг муносабатларини кузатишни яхши кўрадилар. Аммо баъзи юлдузлар уларнинг муносабати муҳокама қиладиган нарса эмас деб ҳисоблашади. Кўплаб машҳурлар ҳаётларининг бу жиҳатини сир сақлаш учун ҳаракат қилади.

Том Ҳолланд ва Зендая

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Мухлислар «Ўргимчак одам»да жуфтлик ролини ўйнаган бу актёрларнинг бирга бўлишини узоқ вақтдан бери орзу қилишган, чунки улар орасидаги севги жуда ишонарли чиққан. Том ва Зендая ҳеч нарсани ошкора эълон қилишмайди, бироқ маълум бўлишича улар фильм суратга олинаётган пайтда учрашишни бошлаган. «Улар муносабатларини яшириш учун жуда кўп ҳаракат қилишади», — дейди инсайдер.

Жуфтликнинг бир-биридан бўса олаётган сурати интернетни портлатиб юборди, бу эса Том Ҳолландга ёқмади.

Ўзимизни жуда шахсий нарсамиз олиб қўйилгандек ҳис қилдик, — дейди у. — Фақат иккаламиз учун бўлган бу самимий лаҳзани энди бутун дунё кўрди.
Шунингдек, актёр ўз ҳаёти ҳақида очиқ гапирса-да, муносабатлар ҳақида гапириш ниятида эмаслигини қўшимча қилади.

Крис Мартин ва Дакота Жонсон

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Крис ва Дакота 2017 йилда, Coldplay гуруҳи солисти рафиқаси Гвинет Пелтроудан ажрашганидан бир неча йил ўтиб учрашишни бошлади. Мусиқачи ва актриса муносабатларни сир сақлашга ҳаракат қилишади. Жуфтликни тез-тез Мартин ва Пелтроунинг болалари билан оилавий таътилларда кўриш мумкин.

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Жуфтлик Барбара Стрейзанднинг туғилган кунида ҳам бирга кўриниш берди. Баъзан Крис ва Дакотанинг шахсий ҳаёти ҳақидаги янгиликлар чиқиб қолади. Масалан, мусиқачи ўз севгилисига атаб композиция бағишлади ва бу ҳақда концертида эълон қилди: «Бу қўшиқ менинг борлиғим ҳақида ва бугун у шу залда».

Эмма Стоун ва Дейв Маккери

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Ҳушёр папарацилар томонидан олинган бир нечта тунги учрашув фотосуратлари ва қизил гиламдаги дебют кўриниши бундан мустасно, «Ла Ла Ленд» актрисаси ва Saturday Night Live режиссёри ўртасидаги муносабатлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Аммо 2019 йилда улар ниҳоят фолловерларини хурсанд қилиб, унаштирув узугини кўрсатган Стоуннинг суратини эълон қилишди. 2021 йилда жуфтлик қиз фарзанд кўришди.

Натали Портман ва Бенжамин Милпиэ

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Натали ва Бенжамин Милпиэ хореограф бўлиб ишлаган «Қора оққуш» фильмида танишишган. Кўпчилик уларнинг 2012 йилда унаштирилганини билмайди. Ҳаттоки тўй ҳам уйда ёпиқ ҳолда ўтказилган. Тўйда фақат дўстлар ва оила аъзолари иштирок этган.

Портман шахсий ҳаётини жуда қадрлайди. «Мен муносабатларимни билан мақтанишни хоҳламайман», — дейди у. Аммо яқинда актриса фолловерларини турмуш ўртоғи билан никоҳининг 10 йиллигида тушган ноёб фотосурати билан хурсанд қилди.

Женнифер Лоуренс ва Кук Марони

Фото: AdMe

Фото: AdMe

«Ҳаёт-мамот ўйинлари» юлдузи ва санъат галереяси директори узоқ вақт давомида муносабатларини оммадан сир тутди. Актриса унинг оилавий ҳаёти ҳақида гап кетганда жамият чегараларни ҳурмат қилишини хоҳлайди.

Лоуренс шундай дейди: «Мен имкон қадар яқинларимнинг шахсий ҳаётини ҳимоя қиламан. Оиламни ишимга аралаштиришни хоҳламайман».

Марго Робби ва Том Акерли

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Робби режиссёр ёрдамчиси ва продюсер Аккерли билан 2013 йилда суратга олиш жараёнида танишган. Аввалига улар шунчаки қўшни эдилар, лекин кейин улар бир-бирларини ёқтириб, яширинча учрашишни бошлади. Марго ва Том 2016 йилда турмуш қурди. «Аслида турмуш қуриш жуда қизиқарли. Бундан ташқари, масъулиятни ҳис қиламан ва яхшироқ бўлишга интиламан, — дейди Робби.

Ева Мендес ва Райан Гослинг

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Мендес ва Гослинг 2011 йилдан бери бирга, бироқ улар муносабатларини омма олдида муҳокама қилишмайди. Уларнинг 2 қизи бор, лекин Ева фотосуратларини ижтимоий тармоқларда эълон қилмайди. «Қизларимнинг суратларини ўзлари рози бўлгунга қадар кўрсатмайман», — дейди актриса.

Аммо актёрлар ўзларининг муносабатларини кўз-кўз қилмасалар ҳам, турли тадбирларга бирга ташриф буюришади. Райан «Ла Ла Ленд» мусиқий фильмидаги ижроси учун «Олтин глобус» мукофотини олганида, рафиқасига унинг ажойиб она эканлигини айтиб, миннатдорлик билдиради.

Тэйлор Свифт ва Жо Элвин

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Илгари хонанда партнёрлари билан тушган папараци суратлари доимо интернетда юрарди. Аммо ҳозирги жентлмен билан муносабатлари аввалгиларига ўхшамайди. Свифт ва Элвин камдан кам ҳолларда бирга суратга тушишади ва Тэйлорга яқин манбанинг сўзларига кўра, жуфтлик жамоатчилик эътиборини тортишни хоҳламайди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж