Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кўпгина машҳурлар фарзандларини оммавий ахборот воситаларидан яширади, уларнинг ҳаётини оммага кўрсатмайди. Бироқ бошқа машҳурлардан фарқли равишда, Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон оиласи ҳақидаги маълумотларни мухлисларидан сир тутмайди. Унинг фарзандлари ҳам ижтимоий тармоқларга суратларини жойлайди, янги лойиҳаларда суратга тушади, умуман олганда, ижтимоий ҳаётда фаол бўлишга ҳаракат қилади.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Шоҳрух Хон бошқа юлдузлардек йўл тутмади. Биринчидан, у ёшлигида жуда ҳам «очиқ» инсон бўлган, иккинчидан, унинг қариндошлари жуда кам эди, шунинг учун актёр рафиқаси ва болалари билан оммага кўринишни яхши кўрарди, шунингдек, кичкина Арян ва Суҳанани ўзи билан бирга суратга олиш майдончасига олиб борарди.  Шоҳрух Хон оммадан қочмади ва болаларни камералардан яширмади.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Бироқ Арян ҳеч қачон камерани ёқтирмаган. У туғилганидан бери фотосуратларга қовоғини солиб тушади. Актёрнинг қизи Суҳана эса диққат марказида бўлишни яхши кўрарди. Натижада у режиссёр Зоя Ахтарнинг «Арчи» лойиҳасида актриса сифатида дебют қилди. Арян саҳна ортида қолишни танлади ва ўз фаолиятини сценарий муаллифи сифатида бошлади.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Шоҳрух Хон ва Гаури ўз фарзандларини чеклашни, камтарона кийимлар, ёпиқ машиналар ва тансоқчилар орқасида яширишни танлади, ёки улар фарзандларининг ҳаётини оддий болалар каби ўтказишини истаган бўлиши ҳам мумкин. Машҳурлар камдан-кам ҳолларда фарзандларини шундай тарбиялайди. Натижада актёрнинг фарзандлари ўзига ишонган, тарбияли инсон бўлиб улғайди.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Актёрнинг тўнғич ўғли Арянга «камалак боласи» деб таъриф бериш мумкин. Гаури Хон унинг туғилишидан олдин оғир ҳомиладорликни бошдан кечирган ва бу ҳомиланинг тушиши билан якунланган. Гаури Хон 1997 йилнинг 13 ноябрида ўғил фарзандни, яъни Арян Хонни дунёга келтиради.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Кўп йиллар ўтгач, оилада уч фарзанд туғилгандан сўнг, Шоҳрух Хон: «Тўнғич ўғлимиз Арян туғилишидан олдин, Гаури бир неча марта ҳомиладор бўлди. Учинчи фарзанд билан биз таваккал қилмадик, шунинг учун суррогат онага мурожаат қилдик», — деб фикр билдирган.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Ҳозирда актёрнинг тўнғич фарзанди Арян Хон 25, Суҳана 22, Абрам эса 9 ёшда.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Арян 14 ёшга тўлганда, Шоҳрух ва Гаури уни папарацилардан яшириш учун Лондондаги кичик хусусий мактабга юборди. Орадан бир неча йил ўтиб Суҳана ҳам унга қўшилди. У отасининг касбини давом эттирмоқда, Арян эса ҳеч қачон фильмларда рол ўйнашни хоҳламаган.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

«Арянда қаҳрамон бўлиш учун зарур бўлган нарса йўқ ва у ҳам буни тушунади. Бироқ у яхши сценарий муаллифи. Ўйлайманки, актёр бўлиш истаги унинг ичида пайдо бўлиши керак. Эсимда, Арян олдимга келиб: ‘Мен рол ўйнашни хоҳламайман, менга саҳна ортидаги ижодий жараён ёқади’, — деди. Биз у ўрта мактабдан кейин қаерга бориши ҳақида ўйлай бошладик ва Лос-Анжелесдаги кино мактабининг режиссёрлик бўлимини энг яхши вариант деб қарор қилдик», — дейди Шоҳрух Хон.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Шоҳрух Хон ҳар доим интервьюларида фарзандларининг актёр бўлишини исташи ҳақида гапиради. Болалигида Арян отаси иштирокидаги «Гоҳи шодлик, гоҳи ғам» фильмида катта экранларда пайдо бўлди. Бироқ у актёрликни давом эттирмади ва спортни афзал кўрди. Арян таэквондо бўйича қора белбоғга эга ва 2010 йилда Махараштра штатидаги мусобақаларда олтин медални қўлга киритган.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Шоҳрухнинг Суҳана исмли қизи 2000 йил 22 май санасида туғилган, у ҳам спортга меҳр қўйган. Бироқ Шоҳрух уни актриса сифатида кўришни орзу қилган. Суҳана «Кул ранг — кўкнинг бир қисми» қисқа метражли фильмида рол ўйнаган ва актёрлик тажрибасига эга. У кинодаги илк дебютини Зоя Ахтарнинг фильмида қилган.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Шоҳрухнинг кенжа ўғли Абрам 2013 йилнинг май ойида суррогат она орқали дунёга келган. Кичкинтой ҳам болалигини отаси билан саёҳат қилиш ва омма олдида чиқишлар билан ўтказди. Бир ёшида у 2014 йилда суратга олинган «Янги йилингиз билан» фильмининг сўнгги саҳналарида пайдо бўлди ва томошабинларда ижобий ҳис-туйғуларини уйғотди.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Кўпчилик ҳанузгача кинотеатрларга томошабинларни олиб келган ва Фараҳ Хоннинг унчалик катта маънога эга бўлмаган комедиясини муваффақиятсизликдан сақлаб қолган Абрам Хон эканига ишонади.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Ҳозирда Абрам улғайган бўлса ҳам, омма олдида кўриниш бермайди. Шоҳрух Хон Red Chillies кинокомпаниясининг эгаси бўлиб, уни ўз фарзандларига мерос сифатида ўтказди. Ўтган йили Хон оиласи учун оғир йил бўлди.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Бунинг асосий сабаби Аряннинг круиз кемасида рейд пайтида ҳибсга олиниши ва ундан кейинги гиёҳванд моддалар иши бўлди. Арян оиласига қўйиб юборилгунга қадар бир ой қамоқда ўтирди.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Маълумотларга кўра, Шоҳрух Хоннинг кинокомпанияси рақамли платформа билан қўшма лойиҳа яратиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу Арян томонидан ёзилган сценарийнинг веб-серияси ва бадиий фильми бўлади. Бундан ташқари, Netflix веб-сериалида Суҳананинг актёрлик дебюти ҳам бўлади.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Ҳозирда Шоҳрух Хон актриса Дипика Падуконе билан суратга тушган «Патҳан» номли айғоқчилар ҳақидаги фильмнинг триллерини чиқаришга тайёрланмоқда. Шундай қилиб, 2023 йилда кўп фарзандли отада фахрланиш учун кўпроқ сабаблар бўлади.

Фото: Bollywoodtime

Фото: Bollywoodtime

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg