Ўзбекистонда Солиқ мобил иловасидан рўйхатдан ўтганлар сони 2,2 миллиондан ошди
Ўзбекистонда Солиқ мобил иловасидан рўйхатдан ўтганлар сони 2,2 миллиондан ошди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар бермоқда.
Таъкидланишича, умумий фаол фойдаланувчилар сони 1,7 миллион нафардан ортган. Уларнинг қарийб 40 фоизи Face ID ёрдамида шахсини тасдиқлаган.
Шунингдек, мазкур илови Google Play ва App Store рейтингининг «Молиявий хизматлар» тоифасида Озбекистондаги энг оммабоп топ-5 иловалар қаторига кирган.
Йил бошидан буён Солиқ мобил иловаси хизматларидан 201,7 млн мартадан кўп фойдаланилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда тўланган кэшбэклар 600 млрд сўмдан ошгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир:
- Давлат солиқ қўмитаси МХИКлар сонини бир неча баробарга қисқартирди
- Солиқлар, жарималар, коммунал ва бошқа тўловларни қандай қилиб уйдан чиқмасдан тўлаш мумкин?
- Ўзбекистонда онлайн кассалар орқали берилган чекларни таҳрирлашга рухсат берилди