5 декабрдан Россия нефтига чекловлар кучга кириши муносабати билан Россия нефтини ташиш нархи кескин ошган. Нефть танкерлари эгалари Россия нефтини жўнатишдан бош тортмоқда. Уни кўтаришга тайёр бўлганлар ташиш учун тарифларни оширади. Бу ҳақда кема брокерларига таяниб, Bloomberg хабар берди.
Bloomberg маълумотларига кўра, Болтиқ денгизи ва Ҳиндистон ўртасидаги юк ташиш нархи 5 декабрдан кейин юкланган тақдирда, тахминан 15 миллион долларни (баррелига 20 доллар) ташкил қилиши мумкин. Агентликнинг қайд этишича, аввалроқ ушбу йўналиш бўйича ташиш 9 миллион доллардан 11,5 миллион долларгача бўлган.
Нефтьни ташиш мумкин бўлган кемалар сонининг камайиши ва энергия таъминотини Осиё ва Яқин Шарққа йўналтириш зарурати ҳам ставкаларнинг ошишига туртки бўлди.
Агар Россиянинг Urals нефтининг нархи пасайса, юк ташиш тарифлари ўзгарадими ёки йўқми номаълум, дея қўшимча қилди Bloomberg.
5 декабрдан бошлаб Европа Иттифоқи санкциялари доирасида Россия нефти нархини чеклаш кучга кириши кутилмоқда. Иттифоқ мамлакатлари ҳали бир тўхтамга келгани йўқ.
Изоҳ (0)