Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Илон Маск сохта аккаунтларни блоклаш бошлангани муносабати билан Twitter ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари камайганини маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида хабар берди.

Фото: Gameblog

Фото: Gameblog

Twitter ҳозирда кўплаб сохта ва спам аккаунтларни ўчириб ташламоқда, шунинг учун сизда обуначилар сони камайиши мумкин, — деб ёзган Маск.

Илон Маск Twitter’ни сотиб олиш бўйича келишувни 27 октябрь куни якунлаб, компания учун 44 миллиард доллар тўлаган.

Шундан сўнг, тадбиркор ижтимоий тармоқ ходимларининг ярмига яқинини ишдан бўшатди, қолганларни эса юқори интенсивлик билан ишлаш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

ОАВ хабарларига кўра, ушбу воқеалар фонида платформа фаолиятини сақлаб қолиш учун муҳим бўлган кўплаб ходимлар Twitter’ни тарк этган.

Аввалроқ Twitter’дан фойдаланувчилар сони ойига бир миллиардга етиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж