Йиғилишда “5 миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида 1 миллиондан ортиқ бошланғич курс тингловчилари, 300 мингдан зиёд ўрта босқич тингловчилари ва 1,5 минг профессионал даражадаги мутахассис тайёрлангани айтилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Қайд этилишича, ҳозирда мамлакатдаги мактабларнинг 69 фоизида Wi-Fi зоналари умуман мавжуд эмас. Шунингдек, 5 мингта компьютер синфи маънан эскиргани, яна 2 мингта мактабда бундай хоналар умуман йўқлиги қайд этилди.
Шу боис 2030 йилгача 16 мингта компьютер синфини янгилаш, мактабларни бепул Wi-Fi нуқталари билан таъминлаш ва интернет тезлигини ошириш бўйича аниқ чоралар кўриш зарурлиги таъкидланди.
Тақдимотда рақамли таълимни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, мактабларда сунъий интеллект ва стартап хоналарини ташкил этиш таклифи илгари сурилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Маълум қилинишича, “5 миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида 1 миллиондан ортиқ бошланғич босқич тингловчилари, 300 мингдан зиёд ўрта босқич тингловчилари ва 1,5 минг профессионал даражадаги мутахассис тайёрланган.
Тақдимот якунида давлат раҳбари рақамлаштириш ва сунъий интеллектни иқтисодиёт самарадорлиги, давлат бошқаруви сифати ва хизматлар қулайлигини белгиловчи стратегик йўналиш сифатида баҳолаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.