Украинанинг Мадриддаги элчихонасида 29 ноябрь куни портлаш юз берди. Бу ҳақда Europa Press хабар берди.
Ҳодиса оқибатида элчихонанинг бир нафар ходими енгил жароҳат олган. Портлашга элчихонага юборилган конверт ичидаги қўлбола портловчи қурилма сабаб бўлган. Ходим конвертни очганидан кейин, қурилма ишга тушган. Ҳолат юзасидан миллий полиция хабардор қилинган.Элчихона ходими эса енгил жароҳат билан, касалхонага олиб кетилган. Ҳозирда полиция элчихона жойлашган ҳудудни ўраб олган. Воқеа жойида сапёр ва полициялар ишламоқда.
Портлашдан сўнг Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Украинанинг барча элчихоналарида зудлик билан хавфсизлик чораларини кучайтиришга кўрсатма берди.
Изоҳ (0)