Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Чорак асрдан кўпроқ мамлакатимиз банк-молия ва иқтисодиётнинг реал сектори учун долзарб билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар тайёрлаб келаётган Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ҳозирги вақтда замонавий чорловларга жавобан трансформация жараёнини шиддат ва қатъият билан амалга оширмоқда.

Трансформация жараёнида Академия учун таълим сифатини яхшилаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш устувор йўналиш сифатида қайд этиш мумкин.

Айниқса, замонавий халқаро стандартларга мос келадиган олий таълим тизимини ривожлантириш мақсадида Академия Япония, Чехия, Малайзия, Россия Федерацияси, Жанубий Корея, Буюк Британия, Германия каби давлатларнинг етакчи илмий марказлари, олий таълим муассасалари, молия институтлари, давлат органлари ва йирик корпорациялари билан яқиндан ҳамкорлик қилишни кенг йўлга қўйди.

Янги таълим дастурлари

Академия яқин йилларгача банк-молия тизимининг ўрта бўғин раҳбарлари малакасини ошириш асосий йўналиш сифатида қаралиб келинган эди. Ҳозирда банк ва молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва устувор йўналишлари ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур стратегияни амалга ошириш жараёнида Академия олий таълимнинг бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича янги таълим дастурларига қабул эълон қилинди.

— «Охирги 2-3 йилдаги ривожланиш босқичимизни трансформацион жараён деб аташ мумкин. Бу йил биринчи «қалдирғоч»ларимиз Банк иши бўйича бакалавриат таълим йўналишини тамомлади. Энг муҳими улар Академияни битирган заҳоти иш жойини топди. Буни тажриба сифатида синадик ва муваффақиятли бўлди. Бу тажрибани ҳозирча сиртқи шаклда амалга оширмоқчимиз. Шунда талабаларда ишдан ажрамаган ҳолда амалий ва назарий билимларни боғлаш имконияти ошади. Келаси ўқув йилидан бакалавриат йўналишларининг кундузги шаклидаги, банк иши, бухгалтерия, молия соҳаларига мос бўлган таълим хизматларини тақдим қилишни режалаштирганмиз» – деб маълумот берди олий таълим муассасаси ректори Элмурод Ҳошимов.

Академия ўқув жараёнини такомиллаштиришга қаратилган фаолияти натижасида бакалавриат таълим йўналишлари сони 1 тадан 4 тага етказилди.

Бакалавриат босқичига қабул қилинганлар сони 9 нафардан 836 нафарга етди. Бунда Академия томонидан бакалавриат таълим йўналишлари бўйича махсус сиртқи ҳамда иккинчи ва ундан кейинги олий таълим дастурларининг тақдим этилгани муҳим омил бўлди.

Академия магистратура мутахассисликлари тингловчилари сони деярли 2 баробарга ошди. 2021 йилда тингловчилар 416 нафарни ташкил қилган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда 1016 нафарга етди. Академияда таълим олувчи хотин-қизлар сони 48 нафардан 201 нафарга етди. Магистратура мутахассисликлари сони 2021 йилда 2 тани ташкил қилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 8 тага етказилди.

— «Жорий ўқув йилидан Академияда машҳур бизнес дастурларидан бўлган МBА (Бизнесни бошқариш – Master of Business Administration) дастурини жорий этдик. Бизнес дастури бизнес соҳасидаги бошқарув кадрларини тайёрлаш бўйича дунёга машҳур ҳисобланади. Биз таклиф этаётган мазкур дастурда банк бошқаруви, молия ва молиявий технологияларга қаратилган ихтисосликлар бор. Ҳозирда реал секторнинг раҳбар ходимларини тайёрлашга қаратилган умумий (Генерал) дастур ҳам амалга оширилмоқда. Дастур амалий йўналиш билан тузилган, турли амалий стажировкаларни қамраб олган. Асосий мақсад – тингловчилар карьеравий ўсишлари учун янги кўникмаларни шаклантиришдир.

Академиянинг классик анъанавий бренди эса – Master of Science дастуридир. Бунда таълимнинг банк, молия, бухгалтерия ва капитал бозори соҳаларида тингловчиларда ихтисослаштирилган, чуқурлаштирилган билим ва кўникмалар шакллантиришнинг амалий жиҳатларига кўпроқ урғу берилади», – дейди Элмурод Ҳошимов.

Академиядаги таълимнинг бошқа ОТМлардан фарқи нимада?

2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тасарруфига ўтказилди. Банкнинг Академиядаги координатори Улуғбек Отамуродовнинг таъкидлашича, ўқув юртида назарий билимларни амалиётга татбиқ этишга кучли эътибор қаратилади.

— «Академия бошқа олий таълим муассасаларидан тубдан фарқ қилади. Масалан, бизда амалиёт ва назария уйғунлаштирилган. Аксарият тингловчи ёки талабалар ҳам ишлаб, ҳам таълим олади. Қолаверса, академияда бошқарув ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга ихтисослашув кучли. Хорижий олий таълим муассасалари ва молия институтлари билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилганлиги сабабли кўплаб тингловчиларимиз хорижда амалиёт ўташ ва билим ўрганишга юборилмоқда. Ўз навбатида чет элдаги ҳамкорларимизнинг амалиётчи мутахассислари ва етакчи профессор-ўқитувчилари томонидан семинар-тренинглар, маҳорат дарслари тарзида ўқув машғулотлари олиб борилиши анъана тусига кирган».

Япония, АҚШ, Малайзия, Жанубий Корея, Хитой, Туркия, Россия, Чехия, Германия, Франция, Бельгия, Англия ва бошқа давлатларнинг ўнлаб нуфузли олий таълим муассасалари ва молия институтлари Академиянинг кўп йиллик ҳамкорлари ҳисобланади. Хусусан, таълим даргоҳига Япония Молия вазирлигининг Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари институтидан биринчи проректор тайинлаб келинади. Бу анъана академия очилган – 1996 йилдан бери давом этмоқда. Яқинда институт вице-президенти Минору Накамура Ўзбекистон Банк-молия академиясининг биринчи проректори сифатида фаолият бошлади.

— «Халқаро тажрибага эга хорижий олимнинг бошқарув жараёнида бевосита иштирок этиши академиямизнинг кучли томонларидан бири. Ҳар йили ёзда академиянинг иқтидорли тингловчилари Японияга малака ошириш учун юборилади. Бу кадрларнинг нафақат билим, балки тажриба оширишига ҳам ёрдам беради. Сўнгги 5 ой давомида 100 нафардан ортиқ тингловчиларимиз ва профессор-ўқитувчиларимиз Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети, International Islamic University Malaysia, Чехиянинг Европа амалий билимлар ва менежмент институти каби таълим муассасаларида ташкил этилган семинар-тренингларда амалий ва назарий билимларини бойитиб қайтдилар» – дейди Элмурод Ҳошимов.

Ўқув жараёнида Япония Молия вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий сиёсат тадқиқотлари институти, Европа менежмент ва технологиялар мактаби (Германия), Handong Global University (Корея Республикаси), Европа амалий билимлар ва менежмент институти (Чехия)нинг етакчи профессор-ўқитувчилари ва олимларининг соҳага доир энг глобал мавзулар бўйича маърузалар билан иштирок этмоқда. Бундан ташқари Миллий банк билан ҳамкорликда «Газпромбанк» АЖнинг етакчи мутахассислари ва Евроосиё рақобатбардошлик институти олимлари, Озарбойжоннинг собиқ Маданият вазири ва бошқа халқаро нуфузга эга мутахассисларнинг таълим жараёнига жалб қилинмоқда.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раҳбарияти ташаббуси билан, 2021 йилдан бошлаб, академия ўз тарихида биринчи марта Россиянинг етакчи олий ўқув юрти – Қозон (Волгабўйи) Федерал университети билан қўшма таълим дастурлари (бакалавр, Иқтисодиёт таълим йўналиши) ва магистратура (Молиявий таҳлил мутахассислиги)ни йўлга қўйди.

Академия раҳбарияти томонидан олиб борилган музокаралар натижасида Малайзия Шимолий университети (University Utara Malaysia), Малайзия Халқаро Ислом университети (International Islamic University Malaysia), Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети, Москва давлат университети каби таълим муассасалари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашга киришилди. Малайзия Халқаро Ислом университети (International Islamic University Malaysia) билан профессионал қисқа муддатли малака ошириш курслари ташкил этиш борасида келишувлар амалга оширилди.

Академияда профессионаллар дарс беради

Банк-молия академияси ташкил этилганига 26 йил бўлди. Шу давр мобайнида 6 минг нафарга яқин магистрант, Малака ошириш факультетининг 16 мингдан ортиқ тингловчилари ўқув юртини тамомлади.

2021 йилда Академиянинг илмий салоҳияти 43,5 фоизни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2022 йилда 75 фоизга етди.

Академияда 2022 йил IV чорак учун мустақил изланувчиликка (PhD/DSc) қабул жараёни ташкил этилганини алоҳида қайд этиб ўтиш зарур. Инновацион ривожланиш вазирлиги платформаси орқали келиб тушган аризалар юзасидан талабгорлар билан суҳбат ташкил этилди. Қабул комиссияси хулосасига кўра, талабгорлардан 10 нафари мустақил изланувчиликка қабул қилинди. Шунингдек, 2023 йил I чорак учун ҳам таянч докторантура (PhD) ва мустақил изланувчиликка (PhD/DSc) талабгорлардан аризалар келиб тушган бўлиб, таянч докторантура учун ариза топширган талабгорлар сони белгиланган квотадан 3 баробар кўп бўлса, мустақил тадқиқотчиликка ариза топширган талабгорлар сони олдинги чоракка нисбатан қарийб 4 баробарга ошди.

Илмий йўналишда эришилган энг катта ютуқлардан бири — Академия ҳузурида иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражалар берувчи DSc.09/31.08.2022.I.151.01 Илмий кенгаш ташкил этилганлиги бўлди. Эндиликда Академияда 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит», 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» ва 08.00.16 – «Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграция» ихтисосликлари бўйича фан доктори диссертациялари ҳимояси ўтказилади.

Академиянинг энг муҳим мақсадлардан бири – бакалавриат, магистратура, олий ва ундан кейинги таълим босқичларини қамраб олишдир. Бу бир таълим тизимида талабаларни узлуксиз ўқитиш ва малакали кадр бўлиб етишишларини таъминлашга хизмат қилади. Ҳозирда тузилаётган янги жамоага, ҳар бир кафедра учун 2 нафардан, ихтисослик фанлари бўйича инглиз тилида дарс бера оладиган ўқитувчилар ишга қабул қилинмоқда.

Ривожланиш стратегиясига асосан 2023 йилда Халқаро АМБА аккредитациясини олиш учун босқичма-босқич тайёрланиш режасини ишлаб чиқди. Унга асосан профессор-ўқитувчиларнинг педагогик ва касбий-амалий тажрибасини ошириш ҳамда ўқув режасининг мазмуни ва сифатини халқаро даражага кўтариш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириб борилаяпти.

Банк-молия академиясида мавжуд таълим йўналишлари ва дастурлари

Магистратура дастурлари:

Бизнесни бошқариш – Master of Business Administration (МВА). Мазкур магистратура дастурида учта ихтисослашув йўналиши мавжуд: MVA Banking, MVA Finance & FinTech ва MVA General.

Фан магистри – MAster of Science – МSc. Мазкур дастур қуйидаги магистратура мутахассисликларини қамраб олади:

• 70410901 – Капитал бозори ва биржа иши;

• 70412201 – Давлат молиявий назорати ва аудити;

• 70412203 – Иқтисодиётни монетар тартибга солиш;

• 70412205 – Банк ҳисоби, аудити ва назорати;

• 70412206 – Суғурта компанияларини бошқариш;

• 70412207 – Пенсия фондларини бошқариш.

Дастурларни амалга ошириш шартлари ҳақида қисқача маълумот:

Ўқиш давомийлиги:

• МВА дастури учун — 2 йил;

• МSc дастури учун – 14 ой.

Ўқиш шакли кундузги ва сиртқи бўлиб, талабаларга ўзбек, рус ва инглиз тилларида дарс берилади.

Кириш учун зарурий шартлар:

• Олий маълумотга эгалик;

• Олий таълимни тугатгач, камида 3 йиллик иш стажи мавжудлиги (МВА дастури учун).

Бакалавриат дастурлари:

• 60410500 – Банк иши ва аудити;

• 60410400 – Молия ва молиявий технологиялар;

• 60410100 – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича);

• 60310100 – Иқтисодиёт (соҳа ва тармоқлар бўйича).

Дастурни амалга ошириш шартлари ҳақида қисқача

Бакалавриат дастурининг ўқиш шакли кундузги ва сиртқи бўлиб, талабалар ўзбек ва рус тилларида таҳсил оладилар.

Магистратура ва бакалавриат дастурларини муваффақиятли ўзлаштирганларга «магистр» ёки «бакалавр» академик даражаси ҳамда белгиланган намунадаги диплом берилади.

Бугунги кунда Академияда – Бошқарув кадрларини тайёрлаш, Сиртқи таълим, Қўшма дастурларни амалга ошириш, Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш факультетлари мавжуд. Уларнинг негизида еттита кафедра бор.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?