Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳамма ҳам калитларни қаерга қўйганини унутади, муҳим учрашувни эсидан чиқаради. Аммо агар бу одатий ҳолга айланиб борса, хотиранинг заифлиги туфайли юз беради. Ёки буларнинг барчаси шунчаки бепарволик билан адаштирилади. «Новий очаг» нашри фаол хотира бўйича тадқиқотларни ўрганиб чиқди ва маълум бўлдики, булар эътиборсизликка мисол бўлса-да, улар қисқа муддатли хотиранинг заифлигини ҳам кўрсатади. Қисқа муддатли хотира сусайиши диққат етишмаслиги, бузилиши, аутизм ва ўрганишдаги қийинчиликларнинг белгиларидан биридир.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Ишчи хотира нима?

Кўпинча қисқа муддатли хотира атамаси «ишчи хотира» атамаси билан алмаштирилади. Иккала атама ҳам вақтинча хотирада сақлайдиган фикрлар ёки маълумотни англатади, чунки улар бирон бир вазифани бажариши кераклигида мавжуд бўлади. Ишчи хотирани миядаги токча сифатида тасаввур қилиш керак. Айтайлик, дўконга борасиз. Сут, тухум ва нон сотиб олиш керак. Дўконга кирганда, тўсатдан нонушта қилиш учун ёрма кераклиги ёдга тушади. Аммо тухум ақлий жавонидан тушиб қолади ва тухумни бутунлай унутиб, уйга ёрма, сут ва нон билан қайтасиз.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ёш болалар хотираси фақат бир ёки иккита позицияни эгаллаган, ишлайдиган хотира қобилиятлари чекланган. Ишчи хотира тахминан 15 ёшгача ривожланади, лекин ҳамма ҳам бир хил суръатга ва ишчи хотирага эга эмас. Баъзи одамлар бошқаларга қараганда кўпроқ маълумот сақлаши мумкин.

Олимлар мия қанча ахборотни сақлаши мумкинлиги ҳақида умумий хулосага кела олмайди. Баъзилар 7 бирликка қадар дейди, бошқалари эса тўрттадан кўп эмас. Уларни гуруҳлаш орқали ишчи хотира ҳажмини ошириш мумкин. Телефон рақами одатда 10 та рақамдан иборат бўлади, лекин уни кўпинча учта гуруҳга ажратамиз (555-555-5555), чунки 10 та рақамни эслаб қолиш учун фақат учта ишлайдиган хотира ҳужайраларидан фойдаланамиз.

Ишчи хотирадан қачон фойдаланилади?

Инсон ҳар куни ишчи хотирадан турли йўллар билан фойдаланади: ўқиш, ёзиш, тартибга солиш, суҳбатни давом эттириш, ақлий ҳисоблаш ёки кўп босқичли кўрсатмаларга амал қилиш. Бу вазифалар диққатни жамлашга ёрдам беради.

Ишчи хотира мактабда жуда муҳимдир. Буюк Британияда 3000 та бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари иштирокида ўтказилган тадқиқотдан бирида ишчи хотиранинг ёмонлиги IQ даражасининг пастлигидан кўра ўрганишда қийинчиликларга олиб келиши эҳтимоли кўпроқ эканлиги аниқланди. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, ишчи хотираси заиф бўлган деярли барча болалар тушуниш ва математика тестларида ёмон натижаларга эришган.

Эътиборни кучайтириш каби кўплаб дастур ва хизматлар мавжуд бўлиб, улардан мияни машқ қилиш ва ишчи хотирани яхшилаш учун фойдаланиш мумкин. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бундай дастурлар ишчи хотирани яхшилайди, аммо ижобий таъсир машғулотдан сўнг дарҳол йўқолади. Аммо бошқа тадқиқотларда мия машғулотлари мунтазам равишда машқ қилинганда, ишчи хотирасида сезиларли ўзгаришлар пайдо бўлгани аниқланди.

Ишчи хотирани яхшилашнинг биринчи қадами хотиранинг қандай ишлашини тушуниш ва чекловларни қабул қилишдир. Бу унутувчанликни енгиш учун ривожланиш ва турли стратегиялардан фойдаланишни англатади. Ишчи хотираси суст бўлган одамлар жараённи давом эттириш учун эслатма тизимларидан фойдаланади. Вазифалар ёки харидлар рўйхатини яратиш учун телефон ёки планшетдаги блокнот иловасидан фойдаланиш мумкин. Муҳим учрашувлар ёки шифокор ташрифларини эслатиш учун таймер ёки календарь иловасидан фойдаланилади.

Ишчи хотирани қандай яхшилаш мумкин?

Катта маълумотларни кичик бўлакларга бўлинг

Кейингисига ўтишдан олдин уларнинг бир ёки иккитасига эътибор қаратинг. Тасаввур қилинг, уйда зиёфатга тайёргарлик кўряпсиз. Шунчаки нима қилиш кераклиги маълум. Озиқ-овқат сотиб олиш, ҳамма нарсани пишириш, тозалаш ва зиёфат учун кийиниш. Бу вақтда бир нарсага эътибор қаратиш, масалан, харид қилиш керак. Керак бўлган ҳамма нарсани сотиб олмагунча, ҳамма нарсага эътибор бермаслик лозим.

Кўп босқичли вазифалар учун рўйхатдан фойдаланинг

Ишдаги биринчи соатда назорат рўйхатини яратиш мумкин. У қуйидагиларни ўз ичига олади: хабарларни тинглаш, қўнғироқларга жавоб бериш, электрон почтани текшириш ва хатларга жавоб бериш, кечаги ютуқларни кўриб чиқиш, менежер билан дарҳол бажарилиши керак бўлган муҳим вазифаларни аниқлаштириш.

Кундалик тартибни ишлаб чиқинг

Ишдан уйга қайтишда тартибларни яратинг. Ҳар сафар эшикдан кирганда калит ва телефонни бир жойга қўйинг.

Хотирани мустаҳкамловчи кўникмаларни машқ қилинг

Юқорида айтиб ўтилган мия машғулотлари дастурларидан фойдаланиш мумкин. Бир-бирига боғлиқ бўлмаган олтита сўз ёзилади. Дастлабки иккитаси қоғозга қарамасдан ёдланади ва бир вақтнинг ўзида биттадан сўз қўшилади.

Маълумотни эслаб қолишнинг турли усулларини синаб кўринг

Ишдан уйга қайтганда, дўконга борганингизни, сут, пишлоқ, нон ва йогурт олганингизни тасаввур қилинг. Ҳар бир бўлимга қандай киришни тасаввур қилинг ва у ерда нима борлигини кўринг. Тасвирлар сўзлардан кўра кучлироқ бўлгани учун визуализациянгизга риоя қилиш дўконда керак бўлган ҳамма нарсани эслаб қолишга ёрдам беради.

Кўп вазифани қисқартиринг

Сассекс университетида ўтказилган тадқиқотга кўра, кўп вазифа бажариш миянинг маълум жойларининг қисқаришига ва концентрациянинг пасайишига олиб келади. Шунинг учун битта вазифани бажариш ва шундан кейингина бошқасига ўтиш лозим.

Эҳтиёткорликдан чалғитадиган нарсаларни минималлаштиринг ва ишчи хотирани кучайтиринг

Массачусетс умумий касалхонаси, Гарвард тиббиёт мактаби ва Массачусетс технология институти томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, кундалик онгни ривожлантириш машқлари хотирани яхшилайди ва тадқиқот иштирокчиларига чалғитадиган нарсаларни йўқ қилиш ҳис-туйғуларни тартибга солишга ёрдам беради.

Кундалик тартибга жисмоний машқлар қўшинг

Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ишчи хотира кундалик машқлар билан яхшиланади. Бунинг сабаблари тўлиқ ўрганилмаган, аммо олимлар жисмоний фаоллик мия ҳужайраларининг соғлиғини яхшилайди, деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, жисмоний машқлар кайфиятни яхшилаш, сифатли уйқуни рағбатлантириш ва стрессни камайтириш орқали хотирага билвосита таъсир қилиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда ўртача ойлик иш ҳақи қанча бўлгани маълум қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги олти йилда 122 та янги университет ва институт очилган. 2016 йилгача уларнинг сони 77 та эди
Дунё
Покистондаги масжидда худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди, 25 киши ҳалок бўлди (видео)