• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркия Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилишига ҳалиям қарши эканини билдирди

    Швеция ҳам, Финляндия ҳам Анқара билан терроризмга қарши кураш бўйича имзоланган меморандумни бажариш учун бир қатор чора-тадбирлар кўриши керак, бу эса Туркия томонидан уларнинг НАТОга қўшилиши маъқулланиши учун қўйилган шарт эди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли маълум қилди, деб ёзади NTV.

    Мавлуд Чавушўғли

    Мавлуд Чавушўғли
    Фото: Getty Images

    «Улар ҳали муайян қадамлар ташлагани йўқ. Экстрадиция ва ҳуқуқий меъёрлар масалалари бўйича ҳам маълум бир умидларимизни оқлаганича йўқ. Президентимиз бу масалаларни Швеция бош вазирига ҳам йўналтирди. Умуман олганда, жараён ижобий бормоқда, бироқ ҳали амалга оширилиши зарур бўлган ҳаракатлар бор», — деди вазир. Норозиликлар асосан Швецияга тааллуқли.

    Чавушўғли 29 ноябрь куни Бухарестда НАТО мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари саммитида Туркия томони Швеция ва Финляндия вакиллари билан уч томонлама музокаралар олиб боришини маълум қилди.

    Туркиянинг ушбу баёнотлари фонида Венгрия Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини яна бир бор қўллаб-қувватлади. Бош вазир Виктор Орбаннинг сўзларига кўра, Стокгольм ва Хельсинки «НАТОга аъзоликнинг бир дақиқасини ҳам йўқотмайди». Икки мамлакатнинг альянсга қўшилиши масаласи Венгрия парламентининг янги йилдаги илк сессиясидаёқ кўтарилади. Венгрия томонидан розилик берилгач, Туркия НАТОнинг 30 та аъзоси ичида ташкилотга янги аъзо қўшилишини ҳозирча маъқулламаган ягона давлат бўлиб қолмоқда.

    Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилиш учун қачон ариза берган?

    18 май куни Финляндия ва Швеция Украинадаги жанговар ҳаракатлар авж олган бир пайтда НАТОга қўшилиш учун ариза берган. Туркия Хельсинки ва Стокгольмни мамлакатда тақиқланган Курдистон Ишчилар партияси билан ҳамкорликда айблаб, уларнинг альянсга қўшилишга бир муддат тўсқинлик қилди.

    Швеция ва Финляндия НАТО блокига қўшилиши учун альянсга аъзо бўлган 30 та мамлакатнинг барчаси тегишли битимни ратификация қилиши керак.

    Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлишини ратификация қилиш жараёни 5 июль куни бошланган. Уларнинг НАТОга қўшилишини альянснинг 30 та аъзосидан 28 таси ратификация қилди.

    Туркия нега қаршилик қилмоқда?

    Швеция узоқ вақтлар мобайнида нафақат Анқара, балки Вашингтон ва Брюссель томонидан террорчилик ташкилотлари деб тан олинган ҳаракатлар аъзоларига бошпана бериб келган. Россия Украинага бостириб киргач, вазият ўзгарди. Швеция НАТОга қўшилиш учун ариза берди, аммо Туркия бу жараёнга тўсқинлик қила бошлади.

    Туркиянинг асосий шартлари, хусусан, Курдистон ишчилар партияси аъзоларини ва 2016 йилги давлат тўнтаришига уринишда гумон қилинганларни Анқарага экстрадиция қилиш. Аввалроқ Туркия адлия вазири Бекир Боздаг Хельсинки ва Стокгольмни террорчиларни экстрадиция қилишдан бош тортишда айблаган эди. Унинг айтишича, Финляндия ва Швеция Туркия томони юборган экстрадиция рўйхатидан бирорта террорчини ҳалигача Анқарага топширгани йўқ.

    Ноябрь ўрталарида Швеция парламенти мамлакат конституциясига аксилтеррорчилик қонунчилигини кучайтирувчи ўзгартиришлар киритилишини маъқуллади. Швеция асосий қонунига Туркия сабабли тузатишлар киритилди, у мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлишига ҳалигача тўсқинлик қилиб келаётган эди. Энди Швецияда Анқара террорчилик ташкилотлари деб ҳисоблайдиган курд ҳаракатлари (биринчи навбатда Курдистон ишчилар партияси) билан боғлиқ шахсларга нисбатан иш очиш осонроқ бўлади. Маъқулланган ўзгаришлар 2023 йил 1 январда кучга кириши керак.

    Мавзуга доир:

    • Швеция НАТОга қўшилиш учун курдларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга қарор қилди
    • Туркия Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришини қўллаб-қувватламаяпти
    • Туркия Финляндия ва Швеция ҳали бирорта террорчини Анқарага топширмаганини маълум қилди

    29.11.2022, 10:23   Изоҳ (0)   6733
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Владимир Путин Қозоғистон президентига газ соҳасида ҳамкорлик қилишни таклиф қилгани маълум бўлди

    29.11.2022, 10:22

    Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...

    29.11.2022, 09:30

    Мексикада 6 см думи бўлган чақалоқ туғилди

    29.11.2022, 08:26

    «Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?

    29.11.2022, 00:48

    Россия Украинага уруш бошланганидан буён қанча ракета учиргани ҳисобланди

    28.11.2022, 23:45

    Эрон Исроилга қарши урушда нишонга оладиган объектлар рўйхати эълон қилинди

    28.11.2022, 22:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.