Россия ҳарбийлари 9 ой давомида Украинага 16 000 дан ортиқ ракета зарбалари берди. Бу ҳақда мудофаа вазири Алексей Резников Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Ракеталарнинг 12 мингтаси шаҳар атрофи ва қишлоқ жойларига келиб тушган, бу ҳарбий объектларнинг нишонга олинишига нисбатан 24 баробар кўпдир. Вазир Россия нишонларининг 97 фоизи фуқаролик объектларига қаратилганини қайд этган. Жумладан, қуйидаги объектлар нишонга олинган:
- шаҳар атрофи ва қишлоқ жойлари 12 мингдан ортиқ;
- турар-жой бинолари 1 900 марта;
- ҳарбий объектлар 500 дан ортиқ;
- транспорт инфратузилмаси объектлари 250 дан ортиқ;
- энергия инфратузилмаси объектлари тахминан 220 марта;
- бошқа объектлар эса 800 марта нишонга олинган.
The Guardian нашри 26 ноябрь куни эълон қилган мақоласида Россиянинг ракета зарбалари оқибатида ядровий фалокат юзага келиши ҳақида огоҳлантирганди.
Изоҳ (0)