Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига яқин бўлган оммавий ахборот воситалари келажакда Исроил билан урушда нишонга олиниши мумкин бўлган объектларни эълон қилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.
Al-Mayadeen урушда нишонга олиниши мумкин бўлган Исроил объектларини таҳлил қилди. Улар қаторига Кнессет (парламент), Бош вазир девони, Мудофаа вазирлиги ва бир қатор бошқа идоралар киритилган. Эроннинг Tasnim нашри бу нишонларни «ядровий объектлар» деб таснифлаган.
«Омборлар» ва объектлар рўйхатидан эса Ҳайфадаги Рафаэл Advanced Defense Systems майдони, Pexовотдаги Вейсман илмий институти ва Ҳайфадаги Исроил технология институти киритилган.
Ҳисоботда «аэропортлар, ҳарбий ва разведка базалари» ҳам кўриб чиқилган. Унда Эйлат яқинидаги Бен-Гурион ва Рамон аэропорти келтириб ўтилади. Шундан кейин рўйхатдан ҳарбий базалар ўрин олган.
The Jerusalem Post нашрига кўра, Эрон ҳукуматига яқин ОАВ томонидан бундай рўйхатнинг эълон қилиниши Исроилга сигнал бўлиши мумкин. Бу, шунингдек, Теҳрон Исроил билан можарони Ливан ва Суриядаги прокси-гуруҳларни янада илғор қуроллар, масалан, учувчисиз учоқлар ёки ўқ-дорилар билан таъминламоқчи бўлган стратегик босқичга олиб чиқаётганига мисол бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)