Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Қозоғистон гўзали—2000» танлови иштирокчиси, 37 ёшли актриса Наталья Семаго (Сташенко) Москва марказидаги хонадонида ўлик ҳолда топилди, деб хабар беради “Zakon.kz”.

Фото: Instagram / @nata_stesha

Фото: Instagram / @nata_stesha

ОАВларга кўра, Семагонинг ўғли уни беҳуш ҳолда топган ва қўшниларини ёрдамга чақирган, улар эса «тез ёрдам»га қўнғироқ қилган. Бироқ аёлни қутқариб қолишга муваффақ бўлишмаган.

Тан жароҳатлари йўқлиги айтилмоқда, ўлим сабаби ҳозирча номаълум.

Наталья Москвадаги Луна театрида ишлаган, «Алданган рафиқалар лигаси» сериалида суратга тушган.

Наталья Семаго 1984 йилда Қозоғистоннинг Павлодар шаҳрида туғилган. Мусиқа ва математика мактабида ўқиган, шунингдек, Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)ни битирган. 2000 йилда «Қозоғистон гўзали» танловида қатнашган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg