Футбол бўйича ўртоқлик ўйинида «Рома» 28 ноябрь, душанба куни Япониянинг «Йокогама Маринос» клубига қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида японлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Дастлабки гол Эдуардо ҳисобига ёзилди. Биринчи бўлим сўнгида Миле Сливар ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Иккинчи бўлим бошида Элдор Шомуродов Абраҳамнинг ўрнига майдонга тушди. 69-дақиқада Николо Заниоло ҳисобни қисқартирди. 72-дақиқада Мацҳубара японларнинг навбатдаги голига муаллифлик қилди. 84-дақиқада Рожер Ибанез яна бир бор ҳисобни қисқартирди. 90+3-дақиқада Элдор гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.
Ўртоқлик ўйини
28 ноябрь, душанба
Изоҳ (0)