Бельгия терма жамоаси ЖЧ—2022 2-турида Марокашга ютқазиб қўйди (0:2).
Бельгиянинг Жаҳон Чемпионатлари гуруҳ босқичидаги 8 ўйиндан иборат ғалабали серияси якунланди. «Қизил иблислар» ЖЧ—2014 дан бери мундиал гуруҳ босқичида ғалабага эришаётганди. Шунингдек, бельгияликлар мусобақа гуруҳ босқичида 1994 йилдан кейин илк бор ютқазди. Бу давр давомида 8 ғалаба ва 5 дуранг қайд этилганди.
Шу тариқа Бельгия бу борада Бразилиянинг рекордини янгилашни уддасидан чиқмади. «Пентакампионлар» мундиаллар тарихида икки марта (1986—1994 ва 2002—2010) гуруҳ босқичида 8 ғалабали серия қайд этган.
Бельгия ЖЧ—2022 дастлабки икки турида 1 та гол урди. Бу жамоа учун мусобақа доирасида 1930 йилдан (2 ўйинда 0 гол) кейинги энг ёмон натижа.
Бельгия барча мусобақалар доирасидаги сўнгги 19 ўйинида 7 та мағлубиятни қабул қилиб олди (9 ғалаба, 3 дуранг). Бундан аввал жамоа 74 та ўйинда (57 ғалаба, 10 дуранг) худди шунча ютқазганди.
Изоҳ (0)