«Рома»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Ёкагама Маринос»га қарши кечган назорат баҳсидан (3:3) кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Учрашувда Шомуродов жамоасининг учинчи голига муаллиф бўлди.
Ўйин ҳақидаМен яна-да кўпроқ гол ура оламан ва бу бошқалар ҳақида ҳам шундай дея оламан. Бизда тўп киритиш учун имкониятлар кўп бўлди, бу борада кўпроқ ишлашимиз керак. Бу кўплаб бўш ҳудудлар тақдим этган, очиқ ўйин бўлди. Катта ҳудудга эга бўлсак, ўйинимиз анча осон кечади, чунки ундан қандай фойдаланишни биламиз.
«Ёкагама Маринос» борасида
Бу яхши жамоа, улар жуда яхши ўйин намойиш қилди. Уларнинг мухлислари ўйиндан қониқди, деб ўйлайман.
Бизни қўллаб-қувватлашга келган мухлисларга раҳмат. Бу ерда «Рома»нинг анча мухлиси борлигидан жуда хурсандмиз.
Элдор Шомуродов, футболчи
Изоҳ (0)