Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Европа парламенти Россияни «терроризм ҳомийси» деб эълон қилганига муносабат билдирди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Бу юридик жиҳатдан қандайдир мажбурий хусусиятга эга эмас. Бунга шундай муносабатда бўлиш керак. Европа парламенти фаолиятида ҳис-туйғуларга, ҳиссий ёндашувга таянадиган ташкилотдир», — дейди Песков.

Шунингдек, Кремль расмийси сўнгги йилларда Европарламент Россияга унчалик яхши муносабатда бўлмаганини таъкидлаган.

«Бунга жавобан бизда у ерда бўлаётган воқеаларни юракка яқин олиш иштиёқи йўқ. Айниқса, русофобия ва Россияга бўлган нафрат тўлиб-тошганда», — дейди у.

23 ноябрь куни Европарламент Россияни Украинадаги уруш билан боғлиқ ҳолда «терроризмга ҳомийлик» қилувчи давлат сифатида тан олиш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Уни 596 депутатдан 494 нафари қўллаб-қувватлади, 58 нафар депутат қарши, 44 нафари эса бетараф қолди. НАТО Парламент ассамблеяси Россияни террорчи давлат деб тан олган.

Бундан ташқари, Нидерландия парламенти Россияни терроризм ҳомийси деб эълон қилган. Эстония парламенти ҳам Россияни терроризмга ҳомийлик қилувчи давлат деб топган. Оқ уй эса Россияни терроризм ҳомийси деб тан олишдан бош тортиш сабабини тушунтирган.

Мавзуга доир: Зеленский Европарламент Россияни «терроризм ҳомийси» деб эълон қилганига муносабат билдирди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?