Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 2-турида Хорватия ва Канада терма жамоалари 27 ноябрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images

Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ канадаликлар Альфонсо Дэвиснинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Бунга Хорватия танаффусга қадар Андрей Крамарич ва Марко Ливаянинг голлари билан жавоб қайтарди.

70-дақиқада Крамарич дублни расмийлаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Ловро Майер якуний ҳисобни ўрнатди — 4:1.

Хорватия очколарини 4 тага етказиб олди ва Марокаш (4) билан бирга пешқадамлик қилмоқда. Бельгия 3 очкога эга, Канада эса 1 очко билан сўнгги ўринда қолмоқда.

Шу тариқа Канада терма жамоаси плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди.

ЖЧ—2022

2-тур баҳси

27 ноябрь, якшанба

Хорватия — Канада 4:1

Голлар: 0:1 – 2 Дэвис, 1:1 – 36 Крамарич, 2:1 – 44 Ливая, 3:1 – 70 Крамарич , 4:1 – 90+4 Майер.

Хорватия: Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса, Модрич (Пашалич, 86), Ковачич (Майер, 86), Брозович, Перишич (Оршич, 86), Крамарич (Влашич, 73), Ливая (Петкович, 60).

Канада: Борян, Жонстон, Витория, Миллер, Ларейя (Ҳойлетт, 62), Ҳатчинсон (Адекугбе, 73), Эуштакиу (Kone, 46), Бюкенен, Ларин (Осорио, 46), Дэвид (Каваллини, 72), Дэвис.

Огоҳлантиришлар: Бюкенен (52), Ловрен (56), Модрич (85), Миллер (85).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича судланган Полат Шамшетов тергов ҳибсхонасида вафот этди
Дунё
Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Дунё
Москва метросидаги энг йирик теракт, Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Гитлер ва 25 ёшида Британия тахтига ўтирган Елизавета. Кун хронологиясида 6 февраль