Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган тартибсизликлар бўйича суд жараёнлари 28 ноябрь куни бошланади. Бу ҳақда ҳудудда содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

16 июль кунидан Қорақалпоғистонда юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия ўз ишини бошлаган эди. Комиссия инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, воқеаларни ҳар томонлама ва холис ўрганиш, шунингдек, олинган ахборотларни қайта текшириш ҳамда ўз фаолиятини жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда ташкил қилишни асосий вазифаси сифатида белгилаган.

Дастлаб аҳоли фикрини ўрганиш мақсадида фуқароларга 1374 қисқа рақамли Call-маркази ва тўғридан-тўғри комиссия штабига келиб мурожаат қилиш имконияти яратилган бўлса, кейинчалик @independetuz_bot телеграм канали ишга туширилиб, мурожаатлар электрон тарзда ҳам қабул қилинди.

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш билан бирга Қорақалпоғистонда юз берган ҳолат ва воқеалар жойига чиқиб ўрганилиб, тегишли маълумотлар олинди ва улар таҳлил қилинди. Хусусан, бир қатор давлат органлари ва идораларига, ижтимоий объектларга, хусусан Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, Кўп тармоқли тиббиёт маркази, ҳарбий ва ички ишлар госпиталлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, яъни Миллий гвардия, Нукус шаҳри ички ишлар бўлими, Нукус шаҳридаги Шимолий-ғарбий ҳарбий округ, Нукус халқаро аэропортига ташриф буюрилди.

Қолаверса, комиссия фуқаролар томонидан келиб тушаётган кўплаб мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистонда рўй берган воқеаларда асосий гумонланаётган ва ҳозирда тергов жараёнида бўлиб турганлар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борди. Бунда содир этган қилмишига пушаймон ва ижтимоий шароити оғир бўлган айбланувчиларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, уларни оиласига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Шу кунга қадар комиссия аъзолари таклифи ва Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 107 нафар айбланувчи жамоат кафиллиги ва қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилиши орқали ўз оиласига қайтарилди.

Тергов жараёнлари давомида айбланувчиларнинг сақлаш шароитлари, қийноққа солмаслик, адвокат билан таъминланганлик каби масалалар мустақил комиссиянинг доимий назоратида бўлди. Комиссия аъзолари суд жараёнларида ҳам кузатувчи сифатида иштирок этади.

Маълумот учун, июль ойининг дастлабки кунларида содир бўлган воқеалардан кейин президент фармони билан Қорақалпоғистонда 3 июлдан 2 августгача фавқулодда ҳолат жорий этилиб, бир қатор чора ва вақтинчалик чекловлар ўрнатилганди. Фавқулодда ҳолат амал қилиши даврида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги кучлари ва воситалари қўшимча равишда жалб этилиши белгиланган.

3 июль куни Шавкат Мирзиёев яна Нукусга бориб, видеоселектор ўтказган. Туман ҳокимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берган. Давлат раҳбарининг мурожаатидан кейин вазият барқарорлашгани, ҳаёт ўз маромига қайтаётгани маълум қилинган.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg