Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентдаги Renaissance Ҳалл саройида 26 ноябрь, шанба куни UZ Football Awards—2022 маросими бўлиб ўтди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Унда футбол соҳасида турли номинациялар бўйича Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги энг яхшилари аниқланди.

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва «Олимпик» бош мураббийи Темур Кападзе йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Таъкидлаш жоиз, 2021 йилда «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев йилнинг энг яхши мураббийи бўлган эди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

«Навбаҳор» аъзоси Жамшид Искандаров йилнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. 2021 йилда ушбу соврин «Рома» ҳужумчиси Элдор Шомуродовга насиб этганди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўзбекистон Суперлигасининг ҳам энг яхшилари тақдирланди.

Суперлиганинг энг яхши мураббийи — Рўзиқул Бердиев («Насаф»);

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Суперлиганинг энг яхши футболчиси — Драган Черан («Пахтакор»);

Ёш юлдуз — Аббосбек Файзуллаев («Пахтакор»);

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Суперлига-2022 тўпурари — Драган Черан («Пахтакор») — 20 та гол;

Суперлиганинг энг чиройли голи — Исломжон Тошпўлатов («Сурхон»);

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Йилнинг энг яхши ҳакамлари — Вадим Агишев, Розиябону Юсупова;

Суперлига—2021 рамзий терма жамоаси:

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Дарвозабон: Ўткир Юсупов («Навбаҳор»);

Ҳимоячилар: Дилшод Saitoв, Ҳусниддин Алиқулов (иккаласи ҳам «Насаф»), Рустам Ашурматов («Навбаҳор»), Фарруҳ Сайфиев («Пахтакор»);

Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев («Олимпик»), Сардор Собирхўжаев («Пахтакор»), Отабек Жўрақўзиев («Олимпик»), Хуршид Ғиёсов («ОКМК»), Жамшид Искандаров («Навбаҳор»);

Ҳужумчи: Драган Черан («Пахтакор»).

Йилнинг энг яхши футзал мураббийи — Баҳодир Аҳмедов («Жиззах-Кентекс» клубининг бош мураббийи);

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Йилнинг энг яхши футзалчиси — Ҳусниддин Нишонов (Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва «БМБ» клубининг футзалчиси);

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маросимда яна бир қатор номинациялар бўйича йилнинг энг яхшилари аниқланди.

Ўзбек футболи нуронийси — Биродар Абдураимов;

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фидоийлик рамзи — Анвар Оҳунов;

Фейр-Плей соврини — «Хоразм» футбол клуби;

Аёллар Олий лигасининг энг яхши мураббийи — Владимир Хан;

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Аёллар Олий лигасининг энг яхши футболчиси — Мафтуна Шойимова («Севинч»);

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Аёллар Олий лигасининг тўпурари — Диёра Ҳабибуллаева («Сўғдиёна-W»);

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Про-Лиганинг энг яхши мураббийи — Виктор Кумиков («Андижон»);

Про-Лиганинг энг яхши футболчиси — Рўзимбой Аҳмедов («Бухоро»);

Йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи — Фарҳод Нишонов (Ўзбекистон U-19 терма жамоаси);

Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи — Шерали Бобоқулов (Сўғдиёна-W);

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси — Маҳлиё Сарикова («Севинч»).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади