Англия терма жамоаси ЖЧ—2022 гуруҳ босқичи 2-турида АҚШ билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Инглизлар Жаҳон Чемпионатларида 12 марта 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Бу турнир рекорди ҳисобланади. АҚШ эса илк бор нурсиз дурангга имзо чекди.
Англия АҚШга қарши ўйинда дарвоза томон 8 та зарба берди. Инглизлар фақатгина икки ўйинда бундан камроқ зарба берганди: 1990 йилда Ирландияга қарши ўйинда 6 та зарба, 1986 йилда Польшага 7 та зарба.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)