Криштиану Роналдуга Бразилиянинг «Фламенго» жамоаси қизиқиш билдирмоқда.
Бразилия клуби ўз ҳомийлари билан 37 ёшли футболчини 3 ой муддатга олиб келиш бўйича маслаҳатлашмоқда. Клубнинг асосий мақсади клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида португалияликнинг хизматидан фойдаланиш.
«Фламенго» Libertadores Кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Жамоа ҳозирча Роналдуга расмий таклиф билан чиқмаган, музокаралар ҳам ўтказмаган.
Бироқ яқин орада таклиф билан чиқиш истагида. Барчаси ҳомийларнинг жавобига боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, 37 ёшли футболчи ОАВга шов-шувли интервью берган, унда Роналду «Манчестер Юнайтед»даги вазиятни танқид остига олган ва жамоа устози Эрик тен Ҳагни ҳурмат қилмаслигини айтганди. Шундан сўнг манкунианликлар Криштиану билан шартномани бекор қилишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)