Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей 26 ноябрь куни вафот этди, дея хабар бермоқда БелТА Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анатолий Глазга таяниб.

Фото: Беларусь ташқи ишлар вазирлиги

Фото: Беларусь ташқи ишлар вазирлиги

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анатолий Глаз вазирнинг ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб, «Бир неча соат олдин тўсатдан вафот этди. Ҳеч қандай аломат йўқ эди. Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди бу», — дея ҳолатга аниқлик киритган.

Маълумот учун, Владимир Владимирович Макей 1958 йилда Гродно вилоятида туғилган. 1980 йилда Минск давлат чет тиллар педагогика институтини, 1993 йилда Австрия Ташқи ишлар вазирлиги Дипломатик академиясини тамомлаган.

1980—1993 йилларда СССР ва Беларусь Қуролли кучларида хизмат қилган. У захирадаги полковник эди. 1993—1995 йилларда ахборот ва гуманитар ҳамкорлик бўлимининг учинчи котиби, таҳлил ва прогнозлаш бўлимининг иккинчи котиби, Беларусь ташқи ишлар вазири котибиятининг иккинчи котиби лавозимларида фаолият юритган.

1995—1996 йилларда Ташқи ишлар вазирлиги Давлат протокол хизмати бошлиғи ўринбосари, 1996—1999 йилларда Беларусь Республикасининг Европа Кенгашидаги вакили, Беларуснинг Франциядаги элчихонаси маслаҳатчиси, 1999—2000 йилларда Беларусь Ташқи ишлар вазирлигининг Умумевропа ҳамкорлиги бўлими бошлиғи бўлган. 2000—2008 йилларда Беларусь президенти ёрдамчиси, 2008—2012 йилларда эса Беларусь президенти админстрацияси раҳбари сифатида ишлаган.

2012 йил 22 августдан бери Владимир Макей Беларусь ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. У фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик даражасига эга бўлган.

Владимир Макей ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистонга келган ва 14 сентябрь куни Владимир Норов билан учрашган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди