Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилояти Бўстон туманида 26 ноябрь куни одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, ҳолат шу куни соат 9:30 ларда Бўстон тумани ҳудудидан ўтган Тошкент—Андижон—Ўш халқаро аҳамиятга эга А-373 автомобиль йўлининг 391-километрида юз берган. Isuzu автобуси йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда қарама-қарши йўналишда чиқиб ҳаракатланган. Шунда қаршисида келаётган Isuzu юк машинаси билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида автобус салонида бўлган йўловчилар тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Кейинчалик Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, тўқнашув натижасида жами 41 нафар фуқаро жароҳат олган, шулардан 3 нафари воқеа жойида вафот этган.

38 нафар йўловчи турли хил жароҳатлар билан Бўстон туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига олиб келинган. Уларнинг ҳолати зудлик билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинган.

Беморлардан 3 нафарида ушбу ихтисослашган бригадалар томонидан жарроҳлик амалиёти бажарилган. Барча жабрланганлар бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилиб, жароҳат оғирлигига кўра, Бўстондан Шаҳрихондаги қўшма шикастланишлар марказига 17 нафари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига 10 нафари тез ёрдам машиналари орқали етказилган.

«Айни пайтда уларга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Д.Тўлаганов бошчилигида воқеа жойига тезкор етиб борган бригадалар томонидан тегишли даволаш стандартлари асосида чуқурлаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», — дейилади хабарда.

Ҳозир Бўстон тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимида 11 нафар бемор даволанаётган бўлиб, улардан 3 нафарида жарроҳлик операциялари ўтказилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади